Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 милллион доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди.

Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.

Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 триллион сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
Балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

"Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X
Президент ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади.

Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилади.

Бунинг учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади.

Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.

Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.

Яъни, пилла фермер ва кластер ўртасида эркин нархда тузиладиган шартнома асосида ёки биржа орқали сотилади.

Facebook|Instagram|X
Пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.

Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилади.

Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 миллион янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.

Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станциясини ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.

Facebook|Instagram|X
⚡️Пойтахтимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, жумладан, коммунал ва йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўлларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, фаол ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун шарт-шароит яратиш, шаҳримизни ҳамма учун қулай муҳитга айлантириш мақсадида тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган биноларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг 16-мавзесида жойлашган 20-сонли кўпқаватли уйнинг олдидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларга бу борадаги қонунчиликда кўрсатилган меъёрлар ҳақида тушунтиришлар олиб борилмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Туман_ФВБ_фаолиятидан

Қишнинг бир куни қолса ҳам қишлигини қилади. Кунлар илиб, айрим дарахьтлар гуллашга улгурган бўлсада, ҳафта ярмидан кунлар яна совиб кетиши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмоқда.

Албатта, совуқ об-ҳаво шароитида ёнғин хавфи ва ис газидан заҳарланиш хавфлари ўсади. Шу боис ҳам, туманимизда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига чиқиб, ёнғин чиқишининг олдини олиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хонадонлардаги иситиш мосламалари кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича аҳоли огоҳлантирилмоқда.

Шунингдек, "3-Чарх Камолон" маҳалласида ҳам туман ФВБ ходимлари хонадонма-хонадон юриб, тушунтириш ва огоҳлантириш ишларини олиб бормоқдалар.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi