Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Фарғонада ўтган фаоллар йиғилишида вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.
Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга 50 миллион доллар ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.

На прошедшем в Фергане совещании с активом поставлена задача вывести к концу года из бедности более 43 тысяч семей в области.
На сокращение потерь и внедрение современных технологий в ирригационной системе будет выделено 50 миллионов долларов.
Президент Шавкат Мирзиёев определил также задачи в сфере жилищного строительства, по улучшению питьевого водоснабжения и канализационных сетей.
Заслушаны отчеты вице-премьеров, министров и хокимов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент, Хоразм ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+42) — 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари — Наманган вилояти, 3 нафари — Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.
Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил Узбекско-Корейский международный университет в Фергане.
Шавкат Мирзиёев побеседовал с ректором университета и корейскими преподавателями, поинтересовался учебной программой и содержанием обучения, успеваемостью студентов.
Должностным лицам даны указания пересмотреть систему высшего образования нашей страны, изучив учебные программы южнокорейских университетов, максимально ориентировать студентов на практическую работу.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
#Адлия_вазирлиги

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Дезинфекция тадбирлари мунтаззам ва тизимли ўтказилмоқда

✡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тасдиқланган қатъий график асосида барча маҳаллалар кесимида туман давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва туман дезинфекция станциялари билан ҳамкорликда дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.
✡️ Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича кўп қаватли уйларнинг йўлакларида, лифтларида, маҳалланинг ички кўчаларида, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа бинолар дезинфекцияланмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
“Бектўпи” савдо мажмуасида ўрганишлар ўтказилди

♻️ Отанг бозор, онанг бозор, дейди халқимиз. Дарҳақиқат, бозор халқнинг маълум эҳтиёжларини қондирадиган, кўпчиликка ризқу-рўз берадиган савдо майдонидир. Шу боис ҳам, карантин даврида вақтинча фаолияти тўхтатилган бозорларнинг очилишини аҳоли интизорлик билан кутмоқда.
Айрим сабри чидамаган тадбиркорларимиз томонидан эса ноқонуний жойларда аҳолига ноқулайлик туғдирган ҳолда ўз маҳсулотларини сотувга олиб чиқиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Албатта, тадбиркорларимизнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари ҳозирги пандемия даврида аҳоли саломатлиги учун хавф туғдиради.
♻️ Шу боис, Президентимиз жорий йилнинг 3-июнида ўтказган видеоселектор йиғилишида аҳолининг эҳтиёжини ва аҳоли саломатлигини сақлаш муҳимлигини эътиборга олиб, буюм бозорлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш лозимлиги ҳақида кўрсатма бердилар.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Чилонзор тумани ҳокимлиги ва бозорлар маъмуриятлари ҳамда бошқа тегишли мутасаддилар томонидан туман ҳудудида жойлашган мамлакатимизнинг барча аҳолиси учун хизмат қиладиган буюм бозорлари фаолиятини босқичма-босқич тиклаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун “Бектўпи” савдо мажмуаси туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва тегишли масъуллар томонидан ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида бозор маъмуриятига савдо мажмуаси фаолиятини босқичма-босқич тиклаш, пандемия даврида карантин тартибларига қатъий риоя этиш тўғрисида керакли тавсиялар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати