Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни янги мазмун билан бойитиш йўлида
—
По пути укрепления узбекско-белорусских отношений дружбы, наполнения многопланового партнерства новым содержанием
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Хабарингиз_борми?
1-синф ўқувчиларига бир ҳафта таътил берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
👉👉👉 Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.
🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
1-синф ўқувчиларига бир ҳафта таътил берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
👉👉👉 Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.
🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
Хабар берганимиздек, туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи идорасида "Ош фестивали" бўлиб ўтди. Ушбу хайрли тадбир ОАВларида ҳам кенг ёритилди.
👉👉👉 Шунингдек, "Тошкент" телеканали дастурларида айни тадбир ҳақида батафсил маълумот берувчи лавҳа намойиш этилди.

#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Аёллар_касб_ҳунарга_ўқитилади
Хабарингиз бор, туманимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича "Аёллар дафтари" рўйхатини шакллантириш учун хатлов жараёнлари ниҳоясига етказилди. Хатлов ўтказиш давомида туманимизда истиқомат қилувчи 1000 нафарга яқин хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганиш орқали ўзини-ўзи банд қилиш истагида эканлиги маълум бўлди.
Шу боис, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова туманда фаолият кўрсатаётган ўқув марказларида бўлиб, "Аёллар дафтари"га киритилган касб-ҳунар ўрганишни истаётган аёлларимизни ўқув курсларида ўқитиш масаласида муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, "Наққошлик" маҳалласида жойлашган "Иффатли келин" ўқув маркази ҳам туманимиз аёлларини касб-ҳунарли қилишда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ишбилармон ва тадбиркор Барно опа Каримова бошчилигида 2001 йилда иш бошлаган бу ўқув марказида аёлларга сартарошлик, ошпазлик, қандаолатчилик, ҳамширалик, болалар массажи каби кўплаб йўналишларда касб-ҳунар ўқитиб келинмоқда.
Айтиш жоизки, ўтган йил давомида "Иффатли келин" ўқув маркази томонидан туманимизда яшовчи эҳтиёжманд хотин-қизлардан 500 нафари текинга касб-ҳунарга ўргатилди.
Бу йил ҳам тадбиркор тумандошимиз Барно Каримова "Иффатли келин" ўқув марказида туманимиздаги ҳунар ўрганиб, ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган эҳтиёжманд аёлларини ўқув курсларида бепул ўқитишни режалаштираётганлигини маълум қилди.
👉👉👉 Туман ҳокимлиги номидан аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб, хотин-қизларимизга ҳунар ўргатиш орқали туманимизда кичик бизнеснинг ривожланишига кўмаклашиб келаётган "Иффатли келин" ўқув маркази раҳбари Барнохон Каримовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали, Тошкент давлат юридик университети ҳамда "Yurist va kadr' НТМ ҳамкорлигида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар, туман бўлимларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул вакиллари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
#Хабардор_бўлинг
Айрим шартлар эвазига солиқдан катта имтиёзлар берилади
Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига тадбиркорлик субъектларига улар яратган янги иш ўринлари сонига қараб тегишли солиқларни муайян муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилишини, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, кодексда кўзда тутилган қўшилган қиймат, фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари барча солиқларни улар яратган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда. Жумладан:
- 51 тадан 100 гача янги иш ўрин яратилганда – уч ойгача;
- 101 тадан 200 гача янги иш ўрин яратилганда – олти ойгача;
- 200 тадан ортиқ янги иш ўрин яратилганда – ўн икки ойгача, этиб ифодаланди.
Шунингдек, «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларни ишга қабул қилган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган юридик шахсларга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилмоқда. Бунда, солиқ имтиёзи миқдори, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринлар сонидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
- 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
- 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилганда эса – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.
Корхона ишга қабул қилинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бир бараваридан кам бўлмаган иш ҳақини тўлаб, бандлигини таъминлаши керак.
👉👉👉 Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

#Алишер_Навоий_таваллудининг_583_йиллиги
#Навоий_рубоийси
Бугун – 9 февраль буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан туманимиздаги барча ташкилотларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, туманимиздаги 131-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси ҳам бу санани муносиб нишонлашди. Мактабнинг 3 "А" синф ўқувчиси Муштарийбону Эргашева Навоий бобомизнинг машҳур рубоийсини ўзига хос тарзда ёддан ижро этди.
Барча ёшларимиз буюк бобокалонларимизнинг бебаҳо маънавий меросидан баҳраманд бўлиб, баркамол инсонлар бўлиб етишсин!