Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#М_7_Гастрономик_фестивали_Чилонзорда

Чилонзорда ўтказилган "Ош фестивали" пойтахтимизда биринчи ўринга лойиқ кўрилди

Хабарингиз бор, бугун пойтахтимизнинг барча туманларида Маҳаллалар уюшмалари томонидан "Ош фестивал"лари ўтказилди. Туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи идорасида ташкил этилган "Ош фестивали" да Нуронийлар кенгаши Тошкент шаҳар бошқармаси раиси, сенатор Р.Калонов, Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ф. Маҳмудхўжаев, Тошкент шаҳар Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Н. Умарова ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, нуронийлар ва МФЙ раислари иштирок этди.

Нуронийларимиз томонидан тузилган ҳакамлар ошпазлар тайёрлаган бир-биридан мазали ва хушхўр ошларга баҳо берди.

Айни фестивал баҳона маҳалла раислари ва нуронийлар бир дастурхон атрофида суҳбат қуриб, фаолиятлари юзасидан ҳам тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишди. Миллий куй-қўшиқлар жаранги остида ўтган тантанали тадбирлар давомида маҳалладаги ёлғиз қариялар, ётоқли беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Тадбир якунида эса иштирокчиларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган бадиий китоблар тарқатилди.

Туманларда ўтказилган "Ош фестиваллари" орасида Чилонзор тумани "Чилонзор" МФЙ идорасида ўтказилган тадбир энг намунали деб топилиб, биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ватанпарварлик_туйғуси

Бугун туманимизнинг "Зарқўрғон" маҳалласи ҳудудида жойлашган 164-мактабда "Ватан_сенинг_фарзандингман" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий Гвардияси академик лицейи ёшлар оркестри томонидан ижро этилган ватанпарварлик мусиқалари, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар, санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватан мадҳини улуғловчи қўшиқлар 400дан ортиқ ёшлар ҳамда маҳалла фуқаролари қалбида она ватанимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтирди.

👉👉👉 Туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали улар томонидан турли ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарбиявий тадбирлар давом этмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

По итогам прошедших переговоров Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Беларусь Александр Лукашенко приняли Совместное заявление. В присутствии глав государств состоялась церемония подписания ряда двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Belarus #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X