Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
💲 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1- мавсуми учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан жами 3,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кўзланган

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилдаги илк мавсуми ҳақида маълумот берилди.

➡️ “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1- мавсуми жорий йил 1 февралдан бошланиб, 31 мартга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Таништирув

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ва масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда уюшманинг туман бўлимига тайинланган Мирзоҳид Абдуқодировни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Фурқат Маҳмудхўжаев йиғилишда сўзга чиқиб, маҳалла раисларига кенг ваколатлар берилгани, шу билан бирга катта масъулият ҳам юклатилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Маҳалла раиси маҳалланинг "Ота"си ёки "Она"си ҳисобланиши, маҳалланинг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида виждонан ишлаши кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда туман прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган Зоҳид Абдукаримов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Беҳзод Аҳмедов ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Зафар Султонбековлар жамоага таништирилди.

Йиғилишда янги тайинланган масъул мутасаддилар табрикланди ва уларнинг ишларига муваффақиятлар тиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#КУН_ҲИКМАТИ

☝️☝️☝️ Қуёш бўлолмаслигинг аниқ,

👉👉👉ҳеч бўлмаса фонус бўл!

👉👉👉Милтиллаб бўлса ҳам, тутаб бўлса ҳам, ён!

☝️☝️☝️Қандай ёнганинг муҳим эмас.

👉👉👉Сени эслашганда "У ёнар эди" дейишсин...

☝️☝️☝️Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса –

👉👉👉сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.

Цицерон

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Очиқ_мулоқот

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ходжиманов, тумандаги банклар филиаллари мутасаддилари, барча тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда туманда 14 минг 949 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йил давомида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва бошламоқчи бўлган фуқаролардан 2 минг 877 та аризалар келиб тушган бўлиб, 343 нафар фуқарога банклар томонидан 9,8 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Туманда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, ҳуқуқий йўл-йуруқлар кўрсатиш, шарт-шароитлар яратиб бериш туфайли ҳозирги пайтда ҳудудда оилавий тадбиркорлар сони ошган ва шу туфайли туманимиз аҳолисига янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги даражаси оширилишига эришилмоқда.

Ўтказилган очиқ мулоқотлар жараёнида давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди ва иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

👉👉👉 Айни тадбир "Ёшлар" телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Тадбиркорлар Рейтингда юқори баллга эга бўлиш учун нима қилиши керак?

ССП ахборот хизмати маълум қилишича, рейтинг баҳолаш мезонлари 23 та ва улар 3 та гуруҳга бўлинган.

🗄 Биринчиси – ҳамма учун бир хил бўлган умумий 10 та мезон кўзда тутилган. Мазкур мезонлар орқали тадбиркор 100 балл олиш имконияти мавжуд.

🗄 Иккинчиси – камайтирувчи 9 та мезон. Бу мезонлар қонунчилик талаблари бузилган ҳолатлар ёки ҳисоботларга қайта-қайта тузатиш киритиб тақдим этган ҳолатлар, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиш йил давомида кўпайиб кетса ишлайди.

🗄 Учинчиси – рағбатлантирувчи 4 та мезон. Ижтимоий реестр, аёллар дафтарига кирган фуқароларни ишга олган ва улар умумий ходимларининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига 5 баллдан 10 баллгача қўшимча рағбатлантирувчи балл берилади.

Тадбиркорлик субъектларини баҳолашда фаолиятни узоқ давом эттириш, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этиш, солиқларни ўз вақтида ихтиёрий тўлаш каби ҳолатлар асосий роль ўйнайди.

Шунинг учун солиқ мажбуриятларини вақтида ва ихтиёрий бажариш рейтингда юқори балл олишни кафолатлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига таклиф беринг!

Лойиҳа жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

🗣 Жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

‼️ Сизнинг фикрингиз муҳим!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_лойиҳа

🔰 Давлат дастури лойиҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

🔹 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;

🔹буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;

🔹3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;

🔹6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;

🔹аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot