Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.53K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳам фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Агентликнинг туманлар кесимида инвестицион харитаси ҳам йўқ.

Агентлик раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаевга ҳар бир ҳудуд ва тармоқдаги ўтган йилги қолоқликларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган инвестиция дастурини киритиш топширилди.

Инвестиция вазирининг 3 та ўринбосари хорижий инвестиция кўп талаб қиладиган тармоқларга, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларига инвестиция жалб қилиш учун масъул этиб бириктирилди.

Йиғилишда комплекс раҳбарияти, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари 38 миллиард долларлик, бунга қўшимча Энергетика вазирлиги 15 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш бўйича режаларини баён қилди.

Facebook|Instagram|X
Халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмагани ва тендер ўтказилмаганлиги учун маблағлар ишлатилмай қолмоқда.

Давлат кафолати остида маблағ жалб қилинган айрим лойиҳаларда кечикиш, қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам бор.

Мутасаддиларга халқаро молия институтлари билан ишлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бунда лойиҳалар танлашдан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади, техник-иқтисодий асослар молия институтлари стандартлари билан уйғунлаштирилади, тендер жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади ва таклифларни баҳолаш муддати 1 ойдан оширилмайди, молия институтлари билан ишлайдиган мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этилади.

Шунингдек, хусусий шерикликни ривожлантириш, хориждаги ташкилотлардан грантлар жалб қилишни фаоллаштириш, шу жумладан элчиларнинг бу борадаги фаоллиги ва масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Президент саноатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалаларига тўхталди.

Ўтган йили айрим корхоналарда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми камайгани қайд этилди.

Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан Бош вазирга ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Ҳудудий саноатни ривожлантириш учун 24 та махсус иқтисодий ҳудуд ташкил қилинган. Уларга соддалашган тартибда ер ажратилади, солиқдан имтиёзлар бор.

Лекин айрим ҳудуд раҳбарлари буни суистеъмол қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, республика бўйича инфратузилмаси бор 800 гектар махсус иқтисодий ҳудудларнинг ери бўш бўла туриб, ҳокимлар уларнинг ҳудудини кенгайтириш бўйича мурожаат қилмоқда.

Эндиликда ҳокимлар махсус иқтисодий ҳудудлардаги барча ерларни тўлиқ ўзлаштирмай туриб, уни майдонларини кенгайтириш бўйича ташаббус билан чиқиши ман этилади.

Facebook|Instagram|X
Саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўтган йили бунга бюджетдан ажратилган маблағнинг 30 фоиздан зиёди инфратузилмага масъул корхоналар, айниқса, ҳудудий электр тармоқлари лойиҳалар бўйича ишларни ўз вақтида амалга оширмагани ҳамда молиялаштиришдаги кечикишлар оқибатида ишлатилмай қолган.

Давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги шу каби камчиликларни аниқ мисоллар билан кўрсатиб, инфратузилма учун масъул мутасаддилар ва ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларини қаттиқ огоҳлантирди.

Умуман, саноат зоналарини ривожлантириш бўйича янги тажриба амалга оширилиши белгиланди.

Хусусан, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятидаги махсус саноат зоналарининг 240 гектар майдони хорижий компанияларга аутсорсинг асосида бошқарувга берилади.

Жорий йилда махсус иқтисодий ҳудудларда 309 та йирик лойиҳаларни ишга тушириб, 40 мингта иш жойи яратиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ўтган йили хомашё, материал ва тайёр маҳсулотларнинг ташқи савдо динамикаси таҳлил қилинди.

Мавжуд ресурслар, айниқса, озиқ-овқат саноатидаги имкониятларимизни ишга солиб, ички бозорни тўлдириш учун салоҳият юқорилигига қарамай, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўтган йили Сурхондарёда 16 фоиз, Андижонда 21 фоиз, Жиззахда 3 фоизга камайгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Самарқандда ишлаб чиқарилган макарон маҳсулотлари ҳажми ҳудудий эҳтиёжни ярмини ҳам қопламайди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни ўзимизда ишлаб чиқаришни бошлаш топширилди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Шунингдек, масъулларга хорижий брендлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси олдига ҳудудларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Худди шундай чарм саноатида ҳам маҳаллийлаштиришни кўпайтириш имкониятлари кўрсатиб берилди.

Тармоқ масъулларига ҳудудларда камида 2 миллиард долларлик лойиҳа пакетини шакллантириш, автомобиллар учун ўриндиқ жилдлари, сунъий чармдан спорт жиҳозлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тоширилди. Чорвачилик кластерида теридан тўлиқ тайёр маҳсулот чиқарадиган корхоналарни ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллийлаштиришда фақат товарлар эмас, хизматлар бўйича ҳам катта имкониятлар бор.

Масалан, охирги беш йилда 9 та энергетика, нефт-газ ва металлургия лойиҳалари ишга тушди. Келгуси йилларда “Мустақиллик – 25” лойиҳаси, 30 га яқин мобиль компрессор станциялари ва 6 та буғ-газ қурилмаларини фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Бу каби объектлардаги юқори технологик ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича малакали хизматларга талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Кимё, металлургия корхоналари, йирик насос станциялари ва ГЭСларда ҳам бундай хизматларга талаб юқори.

Шуни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ва тармоқ раҳбарларига биргаликда йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини бошлаш топширилди. Дастурда кадрларни ўқитиш, сервисга лицензия олиш, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Айни пайтда йиғилишда инвестиция комплекси ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланмоқда.

Facebook|Instagram|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_билан_учрашув

Спортчи қизлар билан учрашув бўлиб ўтди

Мамлакатимизда аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, жорий йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди ва йил дастурларида ёшларимизни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш масаласи энг долзарб масалалардан бири деб белгиланди.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар билан мулоқотлар ўтказилиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Шунингдек, бугун ҳам туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова ҳамда туман ИИО ФМБ хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамкорлигида тумандаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим олаётган қизлар билан учрашув ўтказилди.

Республика Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спорт марказида спортнинг турли йўналишларида ютуқларга эришган қизлар ҳамда паралимпия мусобақаларда иштирок этган талаба қизлар билан мулоқот жараёнида иқтидорли спортчи қизларнинг келажакдаги орзулари ҳақида, қизлар ўз ҳаёт йўллари давомида нималарга эътибор қаратиши кераклиги, турли бузғунчилик йўналишидаги ёт ғоялардан эҳтиёт бўлишлари, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишлари лозимлиги бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
⚡️⚡️⚡️ "Тошшаҳарнур" ДУК туман бўлими йил давомида қандай фаолият олиб борди?

"Тошшаҳарнур" ДУК Чилонзор тумани бўлими томонидан жорий йилда кўчаларни ташқи ёритиш, мавжуд симларни
таъмирлаш, носоз чироқларни алмаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, йил бошидан буён:

➡️ 119 та бошқарув қутилари таъмирланди;

➡️ 43 та устун таъмирланиб, яроқсиз ҳолатдагилари янгисига алмаштирилди;

➡️ 243 та устунлар бўялди;

➡️ 218 та ёритгичлар таъмирланди;

➡️ 69 та қўшимча ёритгичлар янгидан ўрнатилди;

➡️ 20, 5 километр ҳаво симлари СИП кабелларга алмаштирилди;

➡️ Ёритгичларни тўсиб турган 403 та дарахтларга шакл берилди.

🔵
@Сhilonzor_tumani_hokimligi