Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.58K subscribers
56.3K photos
6.29K videos
27 files
9.15K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Махаллада_дув_дув_гап

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан Президентимиз раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгилаб берилган вазифалар доирасида  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туман ҳокимлиги томонидан 281-сонли умумтаълим мактабида “Шарқ”, “Шараф”, “Шарқ тонги” маҳаллалари аҳолиси учун "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" деган ғоя асосида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли хонанда ва шоирлар, диний уламолар иштирок этиб, йиғилганларга ҳозирги пайтда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар самараси, шунингдек, аҳолимиз маънавиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими хонандалари ва халқимиз севган таниқли қўшиқчилар иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашилди.

Бундай маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари туман бўйлаб давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт.

👉👉👉 Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.

Пиримқул Қодиров


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

🔵
@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿Касб байрамингиз муборак бўлсин!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿 Бугун, 8 январь, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси юртимизда қонун устуворлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган барча жонкуяр ва фидойи прокуратура ходимларини, шунингдек Чилонзор тумани прокуратураси жамоасини касб байрами билан чин қалбдан табриклайди.

Сизларнинг қонун устиворлигини таъминлаш ва шу орқали барқарор жамиятни ривожлантиришга ҳисса қўшишдек масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, келгуси ишларингизга ривожлар тилаймиз!

Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
❗️ Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлар учун пул тўламаганлар электр энергияси учун ҳам пул тўлолмайди

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда қиш мавсумини беталоат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича туман штаби иш олиб бормоқда ҳамда бу борада ҳар куни эрта тонгдан секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилмоқда.

Бугун ҳам сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди ва амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, маҳаллалар ҳудудларида айни йўналишдаги ишлар олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда
#Жараён

Қиш мавсумида уйлар ва ижтимоий объектларнинг меъёрида иситилиши энг долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада туманимизда иссиқлик таъминоти тизими ходимлари томонидан аҳолидан тушган мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 19-мавзесидаги 7- ва 47-сонли кўпқаватли уйлар орасидан ўтган иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi