Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Ёшлар етакчиларини тақдирлади


Чилонзор тумани ҳокимлигида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туман ёшлари билан ишлашда, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка қизиқтириш, тадбиркорлик бошлаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб бориладиган ишларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ёшларга ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, туман ҳокими Ёшлар етакчиларига ёшларни китобхонликка қизиқтириш борасида ҳам кўплаб тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди, бу борада айнан ёшлар етакчиларининг ўзи кўпроқ китоб ўқиши, дунёқараши ва савиясини кундан-кунга ошириб бориши жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида 55 та маҳаллада фаолият кўрсатаётган Ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир етакчига янги компьютер жамланмалари тақдим этилди. Бунда ташқари тадбирда туман, шаҳар ва Республика миқиёсида турли танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлган етакчилар ҳам туман ҳокимлигининг совғалари билан рағбатлантирилди.

Учрашувда Ёшлар етакчиларининг барчасига Янги йил совғалари ҳам тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туманда жорий йилда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ФВБ бошлиғи ўринбосари Нодир Зияев иштирокида брифинг ўтказилди.

Шунингдек, брифинг якунида Янги йил байрамини хавф-хатарсиз, хурсандчилик билан ўтказиш учун нималарга эътибор қаратиш юзасидан мутахассиснинг аҳолига мурожаатилари ҳам ҳавола этилган.

📣📣📣Қадрли тумандошлар!

Мутахассис берган тавсияларга амал қилган ҳолда эзгу ниятлар ва хурсандчиликлар байрами бўлган Янги йилни кўтаринки кайфиятда ўтказишингизни тилаб қоламиз!

👉👉👉 Лавҳамизда брифингда тақдим этилган маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи чилонзорлик ёшларни Янги йил билан қутлади

Давлатимиз раҳбарининг Янги йил байрами арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, бу борада "Қизил тоифа"га киритилган ёшларнинг хонадонларига бориб, улардан ҳол сўраш ва муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан берган топшириқлари доирасида туманимизда тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, бугун Оила ва хотин қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Р.Мирхолиқова "Қизил тоифа"га киритилган ёшларимиздан бўлган "Хайробод" маҳалласида яшовчи М.Қосимова ҳамда "Бўрижар" маҳалласида истиқомат қилувчи А. Ким нинг ҳолидан хабар олди ва уларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, совғалар тақдим этди.

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 8-мавзесидаги 17-сонли кўпқаватли уйнинг орқасида чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳақидаги маълумот чоп эитилган эди.

Кўрсатилган манзилдаги ҳудуд туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланган ва чиқиндилар олиб чиқиб кетилган.

Шу ўринда айни манзилда яшовчи тумандошларимиздан атроф-муҳит тозалигига масъулият билан ёндошишларини, Ободонлаштириш тизими ходимлари меҳнатларини қадрлашларини ва белгиланмаган жойга чиқинди ташламасликларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

🎩🎩🎩Бир ишни бошладингми - шу ишни муваффақият билан тугатишни ўйла ва ғалабага эриш. 🔥🔥🔥

Хемингуэй

👍 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда қиш мавсумини беталоат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича туман штаби иш олиб бормоқда ҳамда бу борада ҳар куни эрта тонгдан секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилмоқда.

Бугун ҳам сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди ва амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, маҳаллалар ҳудудларида айни йўналишдаги ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☃️ Саноқли кунлардан сўнг ҳар биримиз оила аъзоларимиз ва яқинларимиз билан биргаликда байрам шукуҳи ила безатилган дастурхон атрофида жамланиб, кириб келаётган 2024 йил Янги йилни кутиб оламиз.

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

📹 Сантария-эпидемиология қўмитаси томонидан тайёрланган тавсиявий видеороликда батафсил маълумот берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг саксон еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида:

👉 Чилонзор туманидаги маҳаллаларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакллантириш ҳамда сақлаш борасида амалга оширилган ишлартўғрисидаги;

👉 2024 йил учун маҳаллий бюджетни тасдиқлаш тўғрисидаги;

👉 Чилонзор туманида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан олинадиганер солиғи бўйича 2024 йилда солиқ ставкасига қўлланиладиган коэфицентни тасдиқлаш тўғрисидаги;

👉 Чилонзор туманида "Аёллар дафтари" нинг 4-босқичида амалга оширилган ишлар ҳамда ёрдам кўрсатилган хотин-қизларни "Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги;

👉 Халқ депутатлари туман кенгаши доимий комиссияларининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботларини эшитиш ва 2024 йилги устивор вазифаларни белгилаш тўғрисидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

👉👉👉 Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани маҳаллаларида "Янги
ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остидаги тадбирлар кенг қамровли ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорда_Янги_йил_шукуҳи
#Депутат_туҳфаси

🎄🎄🎄 Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков Янги йил байрами муносабати билан "Мевазор" маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалардан хабар олди ва болажонларни Ғафур Ғулом боғига таклиф этди. Болажонлар боғдаги аттракционлардан бепул фойдаланишди ва мазза қилиб ҳордиқ чиқаришди.

🎄🎄🎄 Болажонлар ва уларнинг ота-оналари округ депутатидан мамнун эканлигини билдиришди.

👉👉👉 Туманимизда туман ҳокимлиги масъуллари, депутатлар, ташкилотлар мутасаддилари томонидан байрам муносабати билан хайрли тадбирлар ўтказиш давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi