Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.53K subscribers
56.7K photos
6.33K videos
27 files
9.25K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ в городе Санкт-Петербурге.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

На полях неформального саммита СНГ в городе Санкт-Петербурге состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Российской Федерации Владимира Путина.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍2
Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда қиш мавсумини беталоат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича туман штаби иш олиб бормоқда ҳамда бу борада ҳар куни эрта тонгдан секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилмоқда.

Бугун ҳам сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди ва амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, маҳаллалар ҳудудларида айни йўналишдаги ишлар олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзорда_Янги_йил_шукуҳи

🎄🎄🎄 Хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг Янги йил арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, аҳоли учун байрамни муносиб кутиб олишга шарт-шароитлар яратиш юзасидан берган топшириқлари ижроси доирасида Чилонзор тумани маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун Янги йил байрами тадбирлари ташкил этилмоқда.

👉👉👉 Шунингдек, куни-кеча Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Зафар Мирзоулуков томонидан депутатлик округига қарашли "2-Қатортол" маҳалласи болажонлари учун Янги йил байрами уюштирди.

🎄🎄🎄 Улкан Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари, шўх куй ва қўшиқлар болажонларни қувонтириб, дилларини хушнид қилди. Қорбобонинг шахсан ўзидан совға олган болажонларнинг хурсандчилиги маҳалла аҳлини ҳам мамнун қилди.

👉👉👉 Туманимиз маҳаллаларида бир-биридан қизиқарли байрам тадбирлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
👍9
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хабардор_бўлинг
#Муҳим_янгилик

Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

bankers.uz нашрининг хабарига кўра, Марказий банк тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағларни акцептсиз ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни қатъий талаб қилмоқда. Бу бўйича Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари томонидан имзоланган тегишли хат жорий йил 21 декабрь куни тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига юборилган (хат нусхаси Bankers.uz'да мавжуд).

Хатда тижорат банклари томонидан фуқароларнинг банк карталаридан маблағларни масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит тўловлари учун автоматик тарзда ҳисобдан чиқариш (автотўлов) жараёнларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилаётгани, бу борада бир неча бор мурожаатлар келиб тушаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, айрим банклар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олаётгани боис, ушбу кредитлар белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, суғурта ташкилоти тижорат банкига кредит қарздорлигини тўлиқ қоплаб бераётганлиги, натижада банкнинг мажбурият (кредит) бўйича қарз олувчига бўлган ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганлиги учун, суғурта ташкилоти қарз олувчининг банк карталаридан маблағларни акцептсиз тарзда ечиб олаётган ҳолатлар танқид қилинган.

Хатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 783-моддасига кўра, мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Қарз олувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида қарз олувчининг банк карталаридан маблағларни акцептсиз тарзда ечиб олиш юзасидан шартнома тузилмаган ва бундай ҳуқуқнинг нобанк ташкилотларига берилиши қонунчиликда ҳам кўзда тутилмаган. Бундан ташқари, айрим тўлов ташкилотлари томонидан суғурта ташкилотларини "E-POS” махсус терминаллар билан таъминлаб берилганлиги натижасида, уларга қарз олувчиларнинг банк карталаридан маблағларни акцептсиз тарзда ечиб олишига имкон яратиб берилган. Бу эса, фуқаролар томонидан банк карталаридан фойдаланмасликка ёки карта ҳисобварағида пул маблағларини сақламасликка олиб келмоқда. (Марказий банк хатидан)

Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг банк карталаридан пул маблағларини ушбу банк карталари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминламаган ҳолда ҳисобдан чиқарилишига (шунингдек, бундай имкониятни суғурта ташкилотлари учун яратилишига) йўл қўйилганлиги фактлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолати деб баҳоланади ҳамда бундай қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилишига сабаб бўлади, деб таъкидлаган Марказий банк.

Шунингдек, Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга (№3030, 2018 йил 2 июль) мувофиқ, банк томонидан кредитлар, микроқарзлар ва лизинг бўйича қарздорликларни сўндиришда автотўлов усулидан фойдаланганда, банк кейинги иш куни ҳисобварақ (омонат, карта) эгасига маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда хабарнома (маълумотнома) юбориши шартлигини эслатиб ўтган. Шуниндек, бу борада тегишли кўрсатма хатлари ўтган йилнинг март ойида ва жорий йилнинг январь ойида тижорат банкларига юборилганини айтган.

Хат якунида Марказий банк тижорат банкларидан:

👉 фуқароларнинг банк карталарини (тижорат банки билан тузилган ўзаро шартнома ёки оферта асосида) автотўлов хизматига уланиши тўғрисида СМС-хабарнома орқали ўз вақтида хабардор қилишни;

👉 автотўлов хизмати орқали амалга ошириладиган тўловларда “қайси кредит тўлови учун ва кимнинг фойдасига” ундирилаётганлиги ҳақида СМС тарзда банк карта эгасига хабарнома жўнатилиши ҳамда карта эгаси розилик берган тақдирда тўловни амалга ошириш механизмини яратишни;