Forwarded from Media kontent
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди
✅ Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.
➖ Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.
⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.
Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.
❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.

#Тақдирлаш
Тошкент шаҳар Нуронийлар жамғармасининг жорий йилдаги фаолияти якунларига кўра жамғарма ишларида жамоатчилик асосида фаол иштирок этиб келаётгани учун Чилонзор тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Мирзоҳид Абдуқодиров Тошкент шаҳар Нуронийлар кенгаши томонидан "Ташаккурнома" ва совғалар билан тақдирланди.
Нуронийлар кенгашининг "Ташаккурнома"сини туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимлик мутасаддилари тантанали равишда топширди.
Туманимизда яшовчи нуронийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда хайрли ташаббуслар билан ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Мирзоҳид Абдуқодировнинг бундан кейинги ишларига ҳам омад тилаймиз.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi

Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди
Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда қиш мавсумини беталоат ўтказиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича туман штаби иш олиб бормоқда ҳамда бу борада ҳар куни эрта тонгдан секторлар кесимида эрталабки йўриқномалар ўтказилмоқда.
Бугун ҳам сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида эрталабки саф йиғилишлари ўтказилди ва амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, маҳаллалар ҳудудларида айни йўналишдаги ишлар олиб борилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Сув_таъминоти_яхшиланмоқда
"Бектўпи" маҳалласи 7-сонли кўпқаватли уй аҳолисидан ичимлик суви таъминотида муаммолар бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган эди. Туман Сув таъминоти бўлими мутахассислари жойига чиқиб муаммони ўрганди ва носоз ёпқич (задвижка)ни янгисига алмаштирди ва ушбу манзилда сув таъминоти яхшиланди.

"1-Катта Чилонзор" маҳалласида кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланди, замонавий кириш эшиклари ўрнатилди
Баъзан аҳоли орасида фуқаролар қабуллари хўжакўрсинга ўтмоқда, мурожаатлардаги муаммолар бартараф этилмай қоляпти, деган иддаоларни ҳам эшитиб қоламиз. Шу ўринда айтишимиз жоизки, туманимизда ҳар бир мурожаат йўллаган ёки қабулларга келган фуқароларнинг мурожаатидаги муаммолар бартараф этилиши назоратга олинган ва бартараф этиб келинмоқда.
Шунингдек, "1-Катта Чилонзор" маҳалласида жойлашган 7-, 12- ва 13-кўпқаватли уйларда яшовчи аҳолидан тушган тураржой йўлакларини таъмирлаш, кириш эшикларини замонавий эшикларга алмаштириш каби муаммолар ҳам ушбу кўпқаватли уйлар бириктирилган "Даниел коммунал" БСК томонидан бартараф этилиб, 7-ва 12-сонли кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланди, 7- ва 13-сонли кўпқаватли уйларнинг кириш эшиклари замонавий темир эшикларга алмаштирилди.

Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Statistika
Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
2023 yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida 17 362,9 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 19,8 % ga yuqoridir.

#Давлат_бюджети_тасдиқланди
Давлатимиз раҳбари «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади
Хabar.uz ижтимоий тармоғида чоп этилган хабарга кўра, бугун Президентимиз «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ушбу қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.
Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари ушбу қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
➡️ Республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
➡️ 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.
2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
✅ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
✅ жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
✅ мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
✅ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
✅ норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
👉👉👉 Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.