Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#ТАҲЛИЛ

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, туман ҳокими ҳокимлик мутассаддилари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва бу борада аниқланаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ишчи_гуруҳ_фаолияти
#Ўрганиш_таҳлил

Чилонзор туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман масъуллари билан биргаликда 1-сектор, “Шарқ тонги” маҳалласи ҳудудидаги 84- ҳамда 87- сонли кўп қаватли уйларда бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Ўрганиш давомида кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ҳамда хонадонларга кириб иссиқлик тизимининг ишлаш ҳолатлари кўриб чиқилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун

10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ишчи_гурух_фаолияти

Чилонзор туман Бунёдкор шох кўчасида сув тармоқлари томонидан таъмирланган ҳудуддани тартибга келтириш мақсадида асфалт қопламаси билан қопланиб таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда

Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бугун ҳам эрта тонгдан Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари иштирокида секторлар кесимида саф йиғилишлари ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi