Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.97K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Яшил_макон
#Ҳашар
#Катта_Қозиробод_ва_Қозиробод_маҳаллалари

Бугунги ҳашар жараёнлари "Катта Қозирабод" ва "Қозирабод" маҳаллаларида ҳам кенг қамровли ўтказилди. "Катта Қозирабод" маҳалласи Нурхон 4-тор кўчаси 54-сонли, Бердах кўчасидаги 86-, 90-, 97-сонли ҳамда Катта Қозирабод кўчаси 31-сонли кўпқаватли уйларнинг олдидаги бўш турган майдонларга 30 туп олма ва 20 туп шафтоли дарахтлари кўчатлари ўтқазилди.

"Қозиробод" маҳалласи Чилонзор кўчаси 81-сонли ва Чўпонота кўчаси 4-сонли уйлар ҳовлисига жами 30 та олма ва 20 та шафтоли кўчатлари экилди.

Шунингдек, "Катта Қозиробод" маҳалласидаги 6 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#Ҳашар
#Лутфий_кўчаси

Бугун туманимизда ўтказилган кенг қамровли ҳашар жараёнларида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари ҳам фаол иштирок этиб, Лутфий кўчаси чеккаларидаги майдонларга турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Очилиш_маросими
#Мактабда_янги_спорт_мажмуаси_фойдаланишга_топширилди

Чилонзор туманидаги 181-сонли умумтаълим мактаби жамоаси учун бугун унитилмас кун бўлди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мактаб ҳудудида янги мини футбол майдони, волейбол ва гандбол уйингоҳлари, воркаут,теннис майдончалари қуриб, ўқувчиларга фойдаланишга топширди.

Мактабдаги янги спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Ёшлар агентлигининг шаҳар бошқармаси ва туман бўлими мутасаддилари, сектор раҳбарлари иштирок этишди ва мактаб жамоасини табриклади.

Шунингдек, айни тадбир жараёнида мактаб ўқувчилари учун турли спорт мусобақалари, "Заковат" интеллектуал ўйинлари ташкил этилди ва ўқувчиларнинг беллашувини туман мутасаддилари ва меҳмонлар томоша қилишди.

Бундан ташқари, мактабнинг яшил майдонида ташкил этилган "Ёшлар боғи"га масъуллар томонидан дарахт кўчатлари ўткқазилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 19-мавзеси Ал Хоразмий кўчасида қурилаётган янги тураржой биноси ўз вақтида фойдаланишга топширилмаётганлиги ҳақидаги видеохабар эълон қилинди.

Бу борада туман ҳокимлиги масъуллари қурувчи ташкилот мутасаддилари билан мулоқотда бўлиб, мазкур бино қурилиши ва ишлар якунига етказилиши муддати ҳақида суриштириб кўрди.

Бизга қурувчи ташкилот "AST LIDER" қурилиш компанияси раҳбари Нодир Усмоновнинг тақдим қилган маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18-майдаги 370-сонли қарорига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020 йил 4 февралдаги 31-222/А-сонли хулосасига кўра мавжуд 72м-автомобилларни сақлаш ҳудудини реконструкция қилиш ҳамда пастки қаватида автотураргоҳ ва офис, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, савдо ва маиший хизмат шаҳобчалари бўлган кўпқаватли тураржой биносини қуришга рухсат берилган.

Қонуний рухсатнома асосида 2020 йил қурилиш ишлари бошланган, лекин Ковид-19 туфайли карантин тартиблари жорий этилгани сабабли ишлар бир йилгача тўхтатилган, 2021 йилда эса қурилиш жараёнларига қарши чиққан айрим дўкон эгаларининг судга арз қилиши натижасида суд жараёнлари бошлангани учун яна иш жараёнлари тўхтатиб турилган. 2022 йил сентябрдан қурилиш давом эттирилган.

Қурилиш ташкилоти мутасаддиси Нодир Усмоновнинг бизга берган маълумотига кўра ҳозир бино қурилиши якунига етай деб қолган. 2024 йил январ ойида кўпқаватли уй биноси қурилиши охирига етади ва хонадонлар ўз эгаларига топширилади.

Мурожаатчиларга яна шуни маълум қиламизки, туман ҳокимлиги томонидан душанба куни 27-ноябрда қурувчи ташкилот масъуллари билан ханадон сотиб олувчилар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиши режалаштирилган. Шу мулоқот жараёнида мурожаатчилар барча саволларига жавоб олиши мумкин.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Бугун Чилонзор туманидаги 4-сонли мактаб-интернатида сенатор Д.Тошмуҳаммедова ҳамда Ёшларлар парламенти раиси Б.Тўхтамуродов ва туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда таълим муассасасининг куз-қиш мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, сенатор бошчилигида ёшлар парламенти вакиллари, ўқитувчилар, ҳокимлик вакиллари билан биргаликда ҳудудда 100 тадан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилиб боғ ташкил қилинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi