Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

«Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда


Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож жами 2мин 397 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўриклардан ўтказилган, соғлиғида муаммоси бўлган, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож 108 нафар хотин-қизлар дори-дармон воситалари билан бепул таъминланди.

Куни кеча “Наққошлик” МФЙ истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилдора Абдураимова ва Холида Алимова ҳамда “3-Чарх Камолон” маҳалласида истиқомат қилувчи Доно Маҳкамова, Маъмура Соҳибназароваларга даволанишлари учун дори-дармон воситалари тақдим этилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими "Баҳористон" маҳалласида ўрганиш ўтказди

Чилонзор тумани ҳокими ва тегишли масъуллар маҳаллалардаги кўпқаватли уйларнинг куз-қишга тайёргарлик ҳолатларини уйма-уй юриб ўрганмоқда. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар шу куннинг ўзида бартараф этилмоқда.

Шунингдек, бугун "Баҳористон" маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари ва ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тизимларининг ишлаш ҳолатлари кўздан кечирилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ва бошқа технологиялар ривожланган даврда китоб ўқишга зарурият борми?

Китобхонлик “Альцгеймер” касаллигини олдини олишни кафолатлайди(ми)?

Китобхонлик шахснинг ўзига бўлган ишончини оширадими?

Ақлли бўлиш учун нечта китоб ўқиш керак?

Мутолаани қайси китобни ўқишдан бошлаш керак?

Шахс ривожланишида мутолааа аҳамияти ва заруратининг 8 та сабабини билишни истайсизми?
😉😉😉😉😉😉

🚫Факт: Ҳаётида кўп китоб ўқиганлар мутолаа қилмайдиганларга қараганда ёшга боғлиқ хотира пасайиши ва когнитив қобилиятнинг ёмонлашишига кечроқ дуч келади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева отбыл с рабочим визитом в город Баку для участия в саммите Специальной программы ООН для экономик Центральной Азии (СПЕКА).

#Mirziyoyev #sammit #SPECA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💥 Диққат. Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан 2023 йилнинг энг фаол, ташаббускор ва Халқ эътирофи бўйича танлов эълон қилинмоқда.

Танловда сектор котиблари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, Хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, БСКлар, бўлим ва бошқармалар, коммунал хизмат ташкилотларини аниқлаш бўйича сўровнома эълон қилинмоқда.

Сиздан сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.


Сўровномада ғолиб бўлганларга ҳокимлик томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилади.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Таҳлил

Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳокимлик мутасаддилари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими иштирокида туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туманда коммунал тизимларда аниқланаётган камчилик ва муаммоларни тизимли ва кечиктирмасдан, тезкорлик билан бартараф этиш, аҳолидан дебитор қарзларни ундириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi