Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.19K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Муаммолар_ўрганилмоқда_ва_бартараф_этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизда туман ҳокимлиги ва Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, тизимларда аниқланаётган камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, “Наққошлик” маҳалласидаги 13-сонли, “Қатортол” маҳалласидаги 3-сонли “Дўмбиробод” маҳалласидаги 7- ва 9-сонли кўпқаватли уйларнинг ертўлалари масъуллар иштирокида ўрганилди ва айни пайтда аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Ҳусниддин Холмуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва тизимдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Видеолавҳамизда Сиз учун муҳим маълумотлар

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Kuni kecha Chilonzor tumanida Toshkent shahar “Nuroniy” jamg‘armasi tashabbusi bilan “Uch avlod uchrashuvi” tadbiri o‘tkazildi

Tadbirda Chilonzor tuman hokimi S. Xolxo`jayev hamda Toshkent shahar “Nuroniylar” kengashi raisi R.Kalonov, Chilonzor tuman Xalq deputati, yozuvchilar uyushmasi a’zosi ishtirokida “Novza”, “Xalqlar Do`stligi”, “Beshqo`rg`on”, “Shuxrat”, “Do`mbirobod” mahallalari faollari bilan uchrashuv tashkil etildi. Tadbirda 300 ga yaqin nuroniylar, yoshlar ishtirok etdi.
Uchrashuv davomida so`zga chiqqanlar Nuroniylar bosib o`tgan hayot yo`llari, qiyinchiliklari, yutuqlari kelajak yoshlarga ibrat ekanligini aytilib, keksa nuroniylarni e’zozlash, qo`llab-quvvatlash, ularga hurmat, izzat ko`rsatish azaliy odatimiz ekanligi ta’kidlandi.
Asosiy maqsad yoshlarni tarbiyalashda yaxshi natijalarga erishgan faol nuroniylar, fidoiy insonlar jasorati orqali o`sib kelayotgan yosh avlodni Vatanga bo`lgan muhabbatini oshirish, xalqimiz orasida “Ustoz va shogird” an’anasini davom ettirish, ko`pchilikka ibrat bo`lgan soxa vakillarini elimizga tanishtirish, keksalarga hurmatni yanada oshirishdir.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электр_таъминоти_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги электр подстанцияларида яна битта 40 минг кВА кучланишли трансформатор ўрнатилмоқда

Бугун Чилонзор туманидаги “Алгоритм” подстанциясига 40 минг кВАлик трансформатор келтириб ўрнатилмоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, бироз олдинроқ худди шундай юқори кучланишли трансформатор тумандаги “Рубоий” подстанциясига ҳам ўрнатилган эди.

Аҳолига электр қуввати етказиб бериш сифати ва самарадорлигини ошириш учун амалга оширилаётган бу саъи-ҳаракатлар туфайли ўрнатилган ушбу 2 та 40 000 кВАлик трансформаторлар ишга туширилиши натижасида туманда 48 000 мгвт заҳира яратилади. Бу эса истеъмол ҳажми ошиб кетадиган совуқ кунларда электр узулишларнинг олдини олади.

👉👉👉 Лавҳамизда трансформаторни ўрнатиш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Тадбиркорлик_ўқув_курслари

Тадбиркорлик истагидаги 322 нафар хотин-қизлар ўқув курсларини битирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги "Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 376-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Тадбиркорлик марказининг малакали мутахассислари томонидан 60 соатлик ўқув дастури доирасида 27 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик сирлари ўргатилди ҳамда сертификатлар тақдим этилди.

Мазкур ўқув дастурлар доирасида йил давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 322 нафар хотин-қизларга сертификатлар тақдим этилган бўлиб, келгусида тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi