Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Тарғибот
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

Чилонзор тумани ҳокимлиги Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча ташкилотлар ва маҳаллалар кесимида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, навбатдаги тарғибот тадбиритуманимизда жойлашган Тошкент Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ўтказилди.

Тадбир жараёнида маърузачи томонидан йиғилиш иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар етказилди. Мавзу бўйича иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг. бир гуруҳ депутатлари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, педагоглар, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва хотин-қизлар билан мулоқот қилдилар.

Хусусан, депутатлар кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида туманимиздаги 131-сонли умумтаълим мактаби, 35- ва 36-сонли оилавий поликлиникалардаги аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Мулоқотлар давомида йиғилганларга кейинги йилларда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Самимий руҳдаги мулоқотлардан сўнг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва аҳоли билан биргаликда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Пессимист ҳар қандай имкониятда қийинчиликларни кўради,

👉👉👉 оптимист ҳар қандай қийинчиликдан чиқиш имкониятини кўради.

Уинстон Черчилл

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Туманимизда жойлашган “Humo Arena” муз саройининг фотосурати)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда

Саф йиғилишлари ўтказилди ва вазифалар белгилаб олинди

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бугун ҳам эрта тонгдан Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари иштирокида секторлар кесимида саф йиғилишлари ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
☄️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

🫥 Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:

- фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.

- “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.

🫥 Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

☄️ 2023 йил декабрь ойидан бошлаб:

- болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.

➡️ Батафсил ўқиш учун бу ерга босинг

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таъмирлаш

“Қатортол” маҳалласидаги 14-уйнинг том қисмидаги таъмирталаб жойларга янги қопламалар ёпилмоқда.

🔵
@Chilonzor_tuman_hokimligi