Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.24K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизлар_бандлигини_таъминлаш

38 нафар аёлларга субсидия асосида меҳнат анжомлари берилди

Бир пайтлар тадбиркорлик соҳаси ривожланган давлатларда деярли барча хонадонларда кичик бўлсада нимадир ишлаб чиқарилиши учун шарт-шароитлар яратилганлиги, яъни ҳар бир оиланинг ўз кичик бизнеси борлиги ҳақида матбуотда чиққан хабарни ўқиб, бизнинг юртимизда ҳам шундай имкониятлар йўлга қўйилишини, тадбиркорлик учун кенг йўл очилишини орзу қилганмиз.

Мана бугунги кунга келиб, мамлакатимизда тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилди. Ўзида озгина интилиш бўлган одамлар давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, тадбиркорлик қилиб ҳалол даромад топишига имкониятлар яратилмоқда.

Бу борада айниқса, аёлларимизни банд қилиш йўналишида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган оилавий шароитидан келиб чиқиб хонадонининг ўзида иш фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган эҳтиёжманд аёллардан 38 нафарига субсидия асосида меҳнат анжомлари олиб берилди.

Жумладан, тикувчилик ҳунари бор 32 нафар аёлларга тикув машинаси, 2 нафарига оверлог машинаси, 3 нафар аёлларга ноутбук, 1 нафарига рангли принтер яна бир нафарига эса музлатгич ва пишириқлар тайёрланадиган печлар субсидия асосида етказиб берилди.

👉👉👉Албатта, бу берилган ашёлардан аёлларимиз самарали фойдаланса, оилалари учун қўшимча даромад топади ва турмуш шароити яхшиланади.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўрганиш
#Иситиш_тизимлари
#Кўп_қаватли_уйларда

Кўпқаватли уйларнинг иситиш тизимидаги муаммолар туман ҳокимининг доимий эътиборида


Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар бугун иситиш тизимидаги муаммоларни ўрганиш учун тумандаги кўпқаватли уйлар ертўлаларидаги коммуникация тизимларининг ишлаш ҳолатини ўрганди.

Туман ҳокими ўрганишлар жараёнида муаммоларнинг сабабларини суриштирди. Мутахассисларнинг изоҳ беришича, иссиқлик қуввати етказиб берувчи ташкилот томонидан кўпқаватли уйларга иссиқлик етказиб берилган бўлишига қарамай, айрим хонадонларда ичидаги тик қувурларда ҳаво сақланиб қолганлиги, бундан ташқари, баъзи хонадонлар эгалари уй ичидаги иссиқлик тизимига “вентил” ўрнатиб олганлиги ва шу “вентил”ни очиб қўймаганлиги каби ҳолатлар ҳам баъзи хонадонларда тизим ишламаётганлигига сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатларни аниқлаб, муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳаллада МФЙ раиси, участка нозири ва БСКлар мутахассислари хонадонма-хонадон юриб, иссиқлик тизими ҳолатини ўрганиши ва аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиши бўйича туман ҳокими топшириқлар берди ва айни пайтда бу борадаги муаммоларни шу тартибда ўрганиш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда, тумандошларимиздан яна бир бор хонадонларидаги иссиқлик тизимининг носозликларини тўғирлашга эътибор қаратишларини, битта хонадон эгасининг айби билан бошқа хонадонда яшовчилар ҳам иссиқликсиз қолиб кетиши ҳолатларига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманининг 8-мавзесида кўпқаватли уйларнинг айрим хонадонларига иссиқлик қуввати етиб келмаётганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, кўрсатилган манзилга иссиқлик қуввати етказиб берувчи ташкилот томонидан иссиқлик қуввати тўлиқ етказиб берилмоқда. Соҳа мутахассисларининг изоҳига кўра, айрим кўпқаватли уйлардаги хонадонларнинг тик қувурларида ҳаво сақланиб қолганлиги, айрим хонадон эгалари хонадон ичида тизимга “вентил” қўйиб олганлиги ва шу вентилларни очиб қўймаганлиги ва бошқа шу каби сабабларга кўра баъзи кўпқаватли уйлардаги хонадонларга иссиқлик етиб бормаган бўлиши мумкин.

Туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар, МФЙ раислари, участка инспекторлари, БСК масъуллари ва мутахассислар иштирокида ҳолатлар ўрганилди ва айни пайтда бу борадаги камчиликлар мавзедаги кўпқаватли уйлар бириктирилган “Ҳамкор тезкор сервис” ҳамда “Яшил макон” БСКлари мутахассислари томонидан бартараф этилмоқда.

Шу билан бирга аҳолидан агар иситиш тизимида муаммолар бўлса, биз ижтимоий тармоқларимиз орқали эълон қилиб бораётган ҳар куни 24 соат ишлаб турадиган қисқа рақамга ва доимий штабнинг телефон рақамларига ҳамда https://t.iss.one/murojaat_chati га иситиш тизимидаги муаммоларингиз ҳақидаги мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Аҳолидан тушган мурожаатлардаги муаммолар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинади ва бартараф этиш чоралари кўрилади.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi