Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.28K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Бандлик

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди


Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 19 та тур қўшилди. Миллий тақинчоқлар, атлас ва адрас ишлаб чиқариш, қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу президентнинг 10 ноябрдаги фармонида назарда тутилган.

👉👉👉 Фармонга кўра, рўйхатга яна 19 та фаолият тури киритилган:

1. Қайта ишланган жундан кийим ва бошқа маҳсулотларни тўқиш;
2. Уй шароитда лойдан тандир тайёрлаш;
3. Атлас ва адрас тўқиш;
4. Майда мунчоқ (бисер) ясаш;
5. Уй шароитда дўппидўзлик маҳсулотларини тайёрлаш;
6. Уй шароитда темирчилик маҳсулотларини тайёрлаш;
7. Асаларичилик, шунингдек, асалари уялари ва уларнинг рамкаларини ясаш;
8. Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқ тикиш;
9. Қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш;
10. Пичоқларни ишлаб чиқариш, чархлаш ва сотиш;
11. Қоғоздан қутилар, бандероллар ишлаб чиқариш;
12. Уй шароитда иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
13. Тайёр маҳсулотларга этикетка ёпиштириш;
14. Уй шароитда болалар ўйинчоқларини ясаш;
15. Уй шароитда супурги етиштириш ва тайёрлаш;
16. Ясси оёқли болалар учун пойабзал ясаш;
17. Миллий тақинчоқлар ясаш;
18. Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
19. Дағал жундан гилам, кўрпа, ёстиқ ясаш.
Эндиликда ушбу рўйхатга якка тартибдаги тадбиркорлар учун 101 турдаги фаолият турлари киради.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг йиллик даромади 100 миллион сўмдан ошса, 4 фоиз ставкада (якка тартибдаги тадбиркорларнинг айланма солиғи сифатида) солиқ солиш тартибини белгилаш кўзда тутилган. Шу боис якка тартибдаги тадбиркорлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият турларини солиштириш ва кейинчалик уларнинг рўйхатини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Дўмбиробод_маҳалласи
#Жараён

Хабарингиз бор, айни кунларда туман ҳокимлиги ва барча тегишли ташкилотлар вакиллари Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда маҳаллалардаги аҳоли муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 4-сектор ҳудудида жойлашган “Дўмбиробод” маҳалласидаги 5-сонли кўпқаватли уйнинг йўлаклари ва ертўла қисмидаги коммуникация тармоқларида носозликлар борлиги аниқланди ва йўлаклар таъмирланиб, ертўладаги носозликлар ҳам тузатилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_саломатлиги
#Долзарб

Ҳозирги вақтда аҳоли орасида CОVID-19 кўпаймоқдами ёки ГРИПП?

Бош, кўз ва томоқдаги кучли оғриқ, истма, диарея бир пайтда кечаётган ва шу билан бирга узоқ давом этаётган бу ҳолатлар максимал ортиб бормоқда.

👆”Ёшлар” телеканали тайёрлаган лавҳа билан танишиб, юқоридаги саволга батафсил жавоб оласиз.

👉👉👉 Саломатлигингизни асранг, малакали мутахассисларнинг тавсиясига амал қилинг.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Кўтарма_маҳалласи
#Жараён

Хабарингиз бор, айни кунларда туман ҳокимлиги ва барча тегишли ташкилотлар вакиллари Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда маҳаллалардаги аҳоли муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган “Кўтарма” маҳалласидаги 17-сонли кўпқаватли уйнинг олдидан ўтувчи иссиқлик қувурларидаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Shahrimiz fayzi o'z qo'limizda

🏢 Благодать нашего города в наших же руках

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарорига асосан hrm.argos.uz электрон платформасини UzASBO дастурий мажмуасига интеграция қилиш ишлари якунланди

Бу ҳақда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб
давлат органлари ходимларининг ойлик иш ҳақи UzASBO орқали ҳисоблаганда, биринчи навбатда ушбу ходимнинг hrm.argos.uz электрон платформасига киритилганлиги автоматик тарзда текширилади.

📌hrm.argos.uz электрон платформасига киритилмаган ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб бўлмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими сувсозлари томонидан аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш сифатини янада ошириш ҳамда оқова сув тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш йўлида тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Кичик Хирмонтепа” маҳалласи 22-сонли кўпқаватли уйнинг ёнидан ўтувчи диаметри 150 миллиметрли ичимлик суви ёпқичларида (задвижка) профилактика тадбирлари амалга оширилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими сувсозлари томонидан аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш сифатини янада ошириш ҳамда оқова сув тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш йўлида тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Боғзор” маҳалласи 43- ва 44-сонли кўпқаватли уйларнинг ертўласидан ўтувчи диаметри 76 миллиметрли ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда.

🔵
@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш
#Иситиш_тизимлари
#Ижтимоий_объектлар

Ижтимоий обеъктлардаги иссиқлик тизимининг ишлаш ҳолати ўрганилмоқда


Чилонзор туманидаги мавжуд мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт тизимидаги муассасаларнинг меъёрида иситилиши туман ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Бугун ҳам туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида тегишли масъуллар ижтимоий объектларда бўлиб, биноларнинг иситиш тизимларини кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi