Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Нилуфархон боғчага ишга жойлашди


Аҳоли бандлиги масаласи бутун дунё бўйича долзарб муаммо. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишларни олиб бориш бўйича тузилмалар фаолияти йўлга қўйилган.

Маҳаллалардаги ишсиз аёлларни ўзига муносиб иш топиб, бандлигини таъминлаш ҳозирда маҳаллаларда иш олиб бораётган Аёллар фаолларининг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда айнан Аёллар фаоллари томонидан маҳаллалар кесимида 700 нафар аёллар доимий ишга жойлаштирилди, 50 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинган.

Шунингдек, куни кеча “Боғзор” маҳалласи Аёллар фаоли ёрдамида шу маҳаллада яшовчи Нилуфар Ражабова 265-сонли давлатга қарашли МТТга ишга жойлаштирилди.

Нилуфархон анчадан бери муносиб иш ўрни излаб тополмай юрганди. Хатловлар натижасида “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига рўйхатга олинди ва ўзи истаган фаолият билан шуғулланиш имконига эга бўлди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Дебитор_қарздорлик

Кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатиш ўзига хос мураккаб жараён. Негаки, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар аҳолидан йиғилган коммунал хизматлар учун тўловлар эвазига хизматлар амалга оширилади. Агар аҳоли ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, вазият чигаллашиб кетаверади.

Шу боис, аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳозирда кундан-кунга ўсиб бораётган коммунал хизматлар учун тўловлардаги дебиторлик қарзларини ундириш энг муҳим вазифалардан бири саналади.

Бугун Чилонзор тумани прокурори Ж.Муратов ва МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари У.Қаюмовлар ҳамда коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам айни шу масала муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилишда кўпқаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатувчи БСКлар раҳбарлари ва ходимларига хизмат сифатини янада яхшилаш ва аҳоли билан келишган ҳолда қонун доирасида қарздорликларни ундириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик
#Мевазор_маҳалласи

Янги газ тақсимлаш пункти ўрнатилди


Аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида маҳаллалар ҳудудидаги газ тақсимлаш пунктларининг ишлаш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Маънан эскирган ГТПлар янгиланмоқда.

Шунингдек, “Мевазор” маҳалласидаги ГТП ҳам эскирганлиги боис, янги ГТП ўрнатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Таҳлил

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг ютуқ ва камчиликлари таҳлил этилди. Йил охиригача олиб бориладиган ишлар режаси муҳокама этилди.

-Асосийси, маҳалладаги оилаларга амалий ёрдам бериб, туманимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишга эришишдир. Бу йўналишда ҳоким ёрдамчиларининг ўз вазифасини сидқидилдан ва масъулият билан олиб бориши жуда муҳим, деб таъкидлаб ўтди туман ҳокими.

Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчиларига фаолияти йўналишида муҳим кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Организации экономического сотрудничества Хусрава Нозири.

#Mirziyoyev #qabul #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Бош вазир Анвар ул-Ҳақ Какар бошчилигидаги Покистон Ислом Республикаси делегацияси билан музокара ўтказди.

В рамках программы мероприятий саммита Организации экономического сотрудничества Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел переговоры с делегацией Исламской Республики Пакистан во главе с Премьер-министром Анваром уль-Хак Какаром.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter