Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.7K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Жараён
#Шараф_маҳалласи

Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг, коммунал тизим тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ва 1-сектор мутасаддилари биргаликда “Шараф” маҳалласидаги коммунал тизимларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди ва аниқланган камчиликларни бартараф этмоқда.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудуди, ирригация ариқлари хазонлар ва турли чиқиндилардан тозаланмоқда. Тегишли ташкилотлардан кесиш учун рухсатнома олинган қуриган дарахтлар кесиб олинмоқда. Ҳудудга экилган дарахтларни парваришлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Жараён
#Меҳржон_маҳалласи

Республик ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг, коммунал тизим тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ва 4-сектор мутасаддилари биргаликда “Меҳржон” маҳалласидаги коммунал тизимларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди ва аниқланган камчиликларни бартараф этмоқда.

Шунингдек, 4–сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги коммуникация тармоқларида аниқланган носозликларни бартараф этиш ва янги қувурлар ўрнатиш ишлари жадаллаштирилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Об_ҳаво

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 15-20 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси 3-6 даражагача пасаяди.

Пойтахтимизда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-23 даража илиқ бўлади.

8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат 14-16о илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 16-18 даража илиқ бўлади. 10 ноябрда ҳарорат кечаси 3-6 даражагача пасаяди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда
#Ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 459-сонли қарори ижроси бўйича Чилонзор тумани Байналминал кўчаси бўйида “Seul Moon” мажмуасини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи “Ozun Tashkent Construction” МЧЖ хорижий корхонасининг фаолияти Бош прокуратура штабининг аъзолари, Чилонзор туман ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими масъуллари томонидан жойига чиқиб “Лойиҳабай” ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида "Ozun Tashkent Construction" МЧЖ хорижий корхонаси менеджери ишчи гуруҳ аъзоларига “Seul Moon” мажмуаси бизнес маркази қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда Ҳукумат томонидан барча шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида: Лойиҳа доирасида 20 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойида 24,1 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова хамда туман ҳокимлиги Уй-жой масалалари бўйича бўлими бошлиғи Ж.Кашибханова навбатдаги сайёр қабулини 4-секторга қарашли "Мевазор" маҳалласида ўтказди.

Қабулда маҳалланинг хотин-қизлари уй-жой, уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш, тиббий-ижтимоий ёрдам, оилавий тадбиркорлик, иш билан таъминланиш ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва йўл-йуруқлар кўрсатилди. Ижроси муддат талаб қилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун назоратга олинди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi