Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_91

⚡️⚡️⚡️ Чилонзор туманидаги “Алгоритм” подстанциясига қуввати 40 000 КвА бўлган трансформатор ўрнатилмоқда

Туманимиз аҳолисини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш учун давлатимиз раҳбарининг 91-сонли қарори ижроси доирасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, “Алгоритм” подстанциясига қуввати 40 000 КвА бўлган янги электр трансформатори олиб келинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 110/10кВ “Алгоритм” подстанцияси 1983-йилда ишга туширилган. Подстанцияда 2 та куч трансформаторлари мавжуд. Т-1 куч трансформаторининг куввати 25 000 кВА, Т-2 куч трансформаторининг куввати 16000 кВА эди.

Хозирги кунда куз-қиш мавсумида аҳолини ва юридик истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таминлаш мақсадида ушбу подстанциядаги қуввати 16000 кВА бўлган Т-2 куч трансформатори ўрнига қуввати 40 000 кВА бўлган янги куч трансформатори ўрнатилмоқда.

👉👉👉 Бу эса туманимиз аҳолиси ва бошқа истеъмолчиларга электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини янада яхшилайди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалиловнинг пойтахт аҳолисига мурожаати:

Манзилларга хавфсиз етиб бориш ҳар биримиздан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан пиёдалар ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишига қарамасдан, йўлларда ҳанузгача оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмоқда.

Мисол учун, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳрида 539 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, шуларда 566 нафар пиёда турли тан жароҳатлари олган. Энг ачинарлиси, уларнинг аксарияти пиёдалар учун белгиланмаган жойлардан ва светафорнинг тақиқланган чироғида ўтиш пайтида содир бўлган.

Азиз ота-оналар, вояга етмаган фарзандларингиз йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиши кераклигини унутманг.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, Сизларни ҳушёрликка чақирамиз! Илтимос, йўлларда ҳаракатланиш вақтида ўзингиз ва ўзгаларнинг хавфсизлигига бефарқ бўлманг!
#Маҳалладан_дараклар
#Бешчинор_маҳалласи

Туманимиздаги “Бешчинор” маҳалласида кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, МФЙ идорасини ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, “Кўркам” ва “Зарқўрғон” маҳаллалари ёшлар етакчиси томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар “Ёшлар” телеканали дастурларида кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтади.

Сегодня при Президенте Шавкате Мирзиёеве состоится совещание по проектам в сфере гидроэнергетики и задачам подготовки энергетической системы к осенне-зимнему сезону.

Facebook|Instagram|Twitter
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Зарқўрғон_маҳалласи
#Жараён

Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликдаги ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар тезкорлик билан бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, “Зарқўрғон” маҳалласидаги 19-сонли кўпқаватли уйнинг атрофидаги майдонларда қурилиш материаллари қолдиқлари, бетонлар қолдиқлари йиғилиб қолган эди. Бугун мазкур муаммо бартараф этилиб, маҳалла ҳудуди тартибга келтирилди ва ободонлаштирилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Яккатут_маҳалласи
#Жараён

Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликдаги ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар тезкорлик билан бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, 4-секторга қарашли “Яккатут” маҳалласидаги 24-сонли кўпқаватли уйнинг ертўласидаги муҳандислик коммуникация тармоқлари таъмирланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Китоб ўқиш, ўқимишли инсонларнинг кўпайиши жамият барқарорлигини, турмушимиз фаровонлиги ва юртимиз тараққиётини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Китоб мутоаласи инсоннинг дунёқарашини кенгайтиради, ҳаётнинг, умрнинг мазмунини англашга ёрдам беради. Шунинг учун китобни сонига қараб, фақат ундаги воқеаларни, образларни эслаб қолиш учун эмас, маънавий озуқа олиш учун ўқиш кўпроқ фойдалидир.

Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасидаги китобхонлик тадбирлари ёшларнинг китоб ўқишга қизиқиши ортишида муҳим ўрин тутмоқда.

Куни кеча туманимизда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида “Ёш китобхон” танловининг Чилонзор туман босқичи ўтказилди.

Танловда иштирок этиб, барча саволларга зукколик билан жавоб берган ёшларимиз танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

👉👉👉Айни шу жараёнлар “Ёшлар” телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда туманимиздаги 7-мавзе 20-сонли кўпқаватли уйнинг атрофидаги тартибсизликлар, қурилиш чиқиндилари қолиб кетганлиги, ертўлада эса коммуникация тармоқлари чала ўрнатилгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилди.

Бугун бу ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъуллари ўрганиш ўтказиб, барча кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрди. Шунингдек, кўпқаватли уйнинг атрофи БСК ходимлари томонидан супирилиб, қурилиш чиқиндилари ҳам йиғиб олиб кетилди. Ертўладаги коммуникация тармоқлари ҳам тўлиқ ўрнатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi