Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
#4_сектор
#Жараён

Хабар берганимиздек, Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан ҳамкорликдаги ўрганишлар 4-секторга қарашли “Наққошлик” маҳалласида ҳам олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган барча камчиликлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, Анҳор каналининг маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида кенг қамровли тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг ертўлаларидаги муҳандислик коммуникация тизимидаги муаммоларга ҳам ечим топилмоқда.

Маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг атрофи, ички кўчалар, ирригация ариқлари тозаланиб, дарахтларга шакл берилмоқда. Йиғилган шох-шаббалар ва турли чиқиндилар ташиб чиқиб кетилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
#Туман_электр_тармоқлари
#Жараён

Куз-қишга тайёргарлик бўйича Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликдаги ўрганишлар жараёнида электр таъминоти бўйича 12 та муаммо аниқланди. Бугунги кунда 11 та муаммолар бартараф этилди, битта муаммо ҳам бартараф этилмоқда.

Шунингдек, “Хирмонтепа” маҳалласи ҳудудидаги 55-сонли кўпқаватли уйга электр қуввати етказиб берувчи янги ташланган 70 метрлик электр кабели алмаштирилди. “Катта Қозиробод” маҳалласи ҳудудидаги ТП-1553ни кўчириш ишлари амалга оширилди. “Чилонзор” маҳалласидаги 6000 квли юқори кучланишли кабелнинг ўрнини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Кўтарма” маҳалласи ҳудудидаги ТП-1372ни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.“Катта Дўмбиробод” маҳалла ҳудудида 250 метрлик СИП-кабелларини таъмирлаш ишлари ҳам ниҳоясига етказилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
#Гулистон_маҳалласи
#Жараён

Куз-қишга тайёргарлик бўйича Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликдаги ўрганишлар жараёнида 1-сектор ҳудудидаги “Гулистон” маҳалласидаги муаммолар ҳам аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Шунингдек, маҳалланинг 1- ва 4-сонли кўпқаватли уйларининг ёнидан ўтувчи йўлакларни ёритадиган кўча ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Республика_ишчи_гуруҳи_Чилонзорда
#Оқтепа_маҳалласи
#Жараён

Куз-қишга тайёргарлик бўйича Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликдаги ўрганишлар жараёнида 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласидаги муаммолар ҳам аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Шунингдек, бугун маҳалла ҳудудини хас-хазонлар ва турли чиқиндилардан тозалаб, ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун ташкил этилган ҳашарда ҳам туман ФВБ ходимлари, маҳаллага бириктирилган БСК ходимлари ва барча ҳашарчилар учун маҳалла раиси бошчилигида тушликка ош дамлаб тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Сўраган_эдингиз
Ҳудудларни тозалашга ким масъул???

Ҳудудларни тозалаш:

🔹ободонлаштириш объектларида – шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;

🔹кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;

🔹якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;

🔹автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;

🔹темир йўлларда ажратилган ерда – темир йўл ташкилотлари;

🔹бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;

🔹жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида – объект эгалари;

🔹савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Yashil_makon

Poytaxtimizning barcha hududlarida ayni kunlarda "Yashil makon" umummilliy harakati doirasida amaliy ishlar davom etmoqda.

Ushbu ishlarning uzviy davomi sifati bugun kunning birinchi yarmida Chilonzor tumanida joylashgan "Dream park" istirohat bog'ida tashkil etilgan ko'chat ekish ishlarini misol sifatida keltirishimiz mumkin.

Unda tuman Ekologiya davlat inspektorlari ham ishtirok etib, yig'ilganlarga ko'chat ekishning "oltin qoidalari"ni ko'rsatib berdilar.

Toshkent shahar Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati

Telegram | Instagram | Facebook