Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Куз_таровати
#Тадбир

Ҳар фаслнинг ўз хислати бор,
Ҳар фаслнинг ўз фазилати,
Кумуш қишдан, зумрад баҳордан
Қолишмайди кузнинг зийнати

Халқимизнинг севимли шоири Ҳамид Олимжон қаламига мансуб ушбу сатрларда олтин кузнинг гўзал таърифи тараннум этилган. Ҳа, жаннатмонанд диёримизда куз ҳам ўзига хос, такрорланмас гўзалликларни бизга тақдим қилади.

Ҳар кузда мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан “Олтин куз”, “Ҳосил байрами” каби маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиши анъанага айланган.

Худди шундай қизиқарли тадбирлар туманимизнинг 201-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўзига хос завқу-шавқ билан ўтказилди.

Тадбир жараёнида ўқувчилар куз неъматларини намойиш қилишди, мева ва сабзавотлардан ажойиб шакллар ясаб ўз маҳоратларини кўрсатишди. Шунингдек, куз фасли, шириндан шакар мевалару сабзавотлар ҳақида турли туман шеърлар ижро этиб, қўшиқлар куйлашди.

Тадбир давомида турли танловлар ҳам ўтказилиб, танлов ғолиблари тақдирланди.

👉👉👉 Бундай қизиқарли тадбирлар тумандаги бошқа мактаблар ва МТТларида ҳам ўтказиб келинмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Психологик_тренинг

Тартиб бўлмаган жойда таълим ҳам тарбия ҳам биз кутган натижани бермайди. Шу боис, мактабларда ўқувчиларнинг тартиб-интизомга риоя этиши таълим жараёнида муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда мактабларда айни шу йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болаларнинг руҳиятини ўрганиш, уларнинг психологиясини ўрганган ҳаолда тўғри йўлга солиш усулларини қўллаш орқали болаларни одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишга ўргатиш юзасидан машғулотлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 131-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида 5-синф ўқувчилари билан “Ширин сўзингни аяма” деб номланган психологик тренингда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Яхши сўз билан илон инидан чиқади, ёмон сўз билан пичоқ қинидан чиқади, деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Зеро, ўқувчиларга ёшлигидан муомала маданиятини ўргатиб бориш, яхши ва мулойим сўзлаш, вазминлик кўникмаларини шакллантириш уларнинг келажакда ҳар жиҳатдан маънавиятли ва маданиятли инсон бўлиб етишишига катта ҳисса қўшади.

Зеро, асрлар силсиласида берган ўгитлари ҳеч қачон эскирмайдиган, ҳар қандай замон ва маконда ўз қадрини йўқотмайдиган асарлар ёзган буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ёзганларидек,

Хўб эл била суҳбат тутубон хўб ўлғил,
Яхшини талаб қилғилу матлуб ўлғил,
Ширин сўз ила халққа марғуб ўлғил,
Юмшоқ де ҳадисингнию маҳбуб ўлғил.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 25-й сессии Генеральной Ассамблеи Всемирной туристской организации

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the 25th session of the General Assembly of the World Tourism Organization

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Яшил_макон
#Кузги_мавсум

Хабарингиз бор, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми мамлакатимиз бўйлаб бошлаб юборилди. Бу лойиҳа доирасида фақатгина кўчатларни ўтқазиш ишлари эмас, балки ўтган йиллари ўтказилган ниҳоллларни ҳам етарли даражада парваришлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг катта кўчалари чеккаларига ўтқазилган манзарали дарахтлар ва гулхоналарни ҳам суғориш ишлари кенг қамровли ташкил этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон - 2030» стратегиясида 2023 йилга мўлжалланган 100 та мақсад
#16oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur