Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.66K subscribers
54.9K photos
6.09K videos
26 files
8.91K links
Download Telegram
#КЕКСAЛAР_ҲAФТAЛИГИ
#Нуронийларимиз_эъзозда

“Тирсакобод” маҳалласида жойлашган 201-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Кексалар ҳафталиги" доирасида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда "Нуронийларимиз эъзозда" деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида маҳалла нуронийлари мактаб кутубхонасига ташриф буюрдилар. Бу ерда кекса отахонларимизнинг китоб мутолаа қилганликлари ўқувчилар учун ўрнак бўлди. Шу билан бирга нуронийлар кутубхонада шахмат ва шашка бўйича мусобақа уюштириб, ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида ҳафтанинг шанба кунларида куннинг иккинчи ярмида нуронийларимиз мактаб кутубхонасидан китоб мутолааси ва шахмат ўйинлари учун фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида келишиб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Кексалар_ҳафталиги
#Нуронийларимиз_эъзозда
#Уч_авлод_учрашуви

Чилонзор туманининг “Гавҳар” маҳалласида маҳалла фаоллари ҳамжиҳатликда иш олиб боради. Маҳалла раисининг ташкилотчилиги, маҳалладошларини ўз изидан эргаштира олиши туфайли ушбу масканда барча соҳаларда ишлар олдинда.

Бугун ҳам маҳалланинг барча фаоллари бирлашиб, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Кексалар ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этдилар. Маҳалла нуронийлари МФЙ биносига таклиф этилди. Бир пиёла чой устида суҳбат шаклида ташкил этилган тадбир давомида нуронийларнинг маҳалла ёшлари билан мулоқотлари ҳам бўлиб ўтди. Муоқотлар жараёнида кекса авлод вакиллари ёшларга хорижий тилларни ва касб-ҳунарларни мукаммал ўрганиш жуда муҳимлиги ҳақидаги ўз маслаҳатларини берди.

Тадбир давомида маҳаллада истиқомат қилувчи 60 йилга яқин бирга умригузоронлик қилиб келаётган намунали оилалар Насрулло ота Исмоилов ва Наргиза ая Раҳимова ҳамда Рихситилла ота Исроилов ва Шоҳиста ая Исмоиловаларга эҳтиром кўрсатилиб, уларга “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, намунали оила вакиллари ёшларга оила мустаҳкам бўлишида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ўзларининг қимматли ўгитларини улашдилар.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#STATISTIKA
Toshkent shahrida tashish va saqlash boʻyicha xizmatlar sohasida qancha qoʻshilgan qiymat yaratildi?

2023-yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga koʻra, Toshkent shahrida tashish va saqlash boʻyicha xizmatlar sohasida 5 013,6 mlrd.soʻm miqdorida qoʻshilgan qiymat yaratilgan boʻlib, bu koʻrsatkich oʻtgan yilning mos davriga nisbatan nisbatan 17,3 % ga yuqoridir.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик_Чилонзорда
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Лутфий_маҳалласи

Туманимизда Бошқарув сервис компаниясига келиб тушган мурожаатлар асосида кўпқаватли уйларнинг том қисмлари жорий ва мукаммал таъмирлардан чиқарилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг Лутфий маҳалласига қарашли 93-сонли кўпқаватли уйнинг том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун анчадан бери бу борада аҳоли мурожаатлар қилиб келарди.

Бугунги кунда маҳаллага хизмат кўрсатувчи “ЕСО НОМЕ 999” Бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан айни шу кўпқаватли уйнинг том қисмидаги эскирган қопламалар бутунлай олиб ташланиб, янги профнастил қопламалар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Яқинда иш бошлаб кўпқаватли уйлар аҳолисининг барча муаммоларини бартараф этиб келаётган “ЕСО НОМЕ 999” БСК масъуллари ва мутасаддиларидан Лутфий маҳалласи аҳолиси мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикматлари

☝️☝️☝️ Буюк муваффақиятлар қатъият ва қунт-матонатнинг натижаси, холос.

Сэмюэл Жонсон
***************************
☝️☝️☝️ Одам машғулот залларида чемпион бўлмайди. 👉👉👉 Чемпион бўлиш учун ишни руҳиятдан бошлаш керак – истак, орзу ва ўз ғалабасини аниқ-тиниқ ҳис қилишгина кишини мақсадига элтади.

Муҳаммад Али

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси: эркин ва фаровон турмуш, кучли иқтисодиёт, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш гарови

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида"ги Фармонида (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й) қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;

халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллалардан_хабарлар

Хабар берганимиздек, туманимизнинг “Бешчинор” маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўпқаватли уйлар атрофида пиёдалар йўлаклари қурилмоқда. Замонавий болалар майдончаси ва спорт майдончалари ўрнатилмоқда. Аҳоли дам олишлари учун соябонли ўриндиқлар ҳам қўйилмоқда.

Яшил майдонларни суғориш учун янги суғориш тизимлари ҳам ўрнатилмоқда.

👉👉👉 Фотожамланмамизда иш жараёнлари

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi