Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Тирсакобод_маҳалласи
#Устозларга_эҳтиром

“Тирсакобод” маҳалласида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлими билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда маҳаллада яшовчи машҳур санъаткорлар, тадбиркорлар, маҳалла нуронийлари ҳам иштирок этишди.

Байрам тадбирига маҳаллада яшовчи нафақадаги фахрий ўқитувчилар таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди ва байрам совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу тадбир жараёнида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлими томонидан маҳаллада яшовчи 25 нафар кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат жамланмаси, 1 нафар ногирон фуқарога махсус аравача ҳамда МФЙ идорасига хизматда фойдаланиш учун 1 дона компютер жамланмаси берилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Hilola Umarova
Bugun barchamiz uzoq kutgan "Pedagogning maqomi to‘g‘risida"gi qonun Oliy Majlis Senati tomonidan ma'qullandi.

Mazkur Qonun ta’lim sohasida faoliyat yuritayotgan 640 mingdan ziyod pedagog — tarbiyachi, o‘qituvchi va murabbiylarining haq-huquqlarini, jamiyatdagi obro‘-e’tiborini yuksaltirishga, ular orqali farzandlarimiz tahsil olayotgan ta’lim dargohlaridagi muhitni yaxshilashga xizmat qilishi shubhasiz.

Davlatimiz rahbarining pedagoglarimiz faoliyatini himoya qilishga qaratilgan bir qator Qaror va Farmonlari mavjud bo‘lib, ular orqali pedagoglarni moddiy qo‘llab-quvvatlash, ularning haq-huquqlarini himoya qilish uchun shart-sharoit va huquqiy asoslar yaratilgan. Shunga qaramay, pedagoglarimizning nufuzini oshirish uchun ushbu Qonun juda muhim edi.

Qonun eng avvalo bugungi kunda juda ko‘p muhokamalarga sabab bo‘ladigan masala, pedagog xodimlarga o‘z kasbiy faoliyati bilan shug‘ullanishiga g‘ayriqonuniy ravishda aralashuvlardan himoyalanish huquqi berilayotganligi bilan ham ahamiyatga molik. Mana shu birgina jihat, ya’ni pedagog o‘z kasbiy faoliyatini amalga oshirish chog‘ida o‘z sha’ni, qadr-qimmati va ishchanlik obro‘sini himoya qilishi, pedagogning nufuzini yangi bosqichga ko‘taradi, deb o‘ylayman.

Fursatdan foydalanib yaqinlashib kelayotgan qutlug‘ sana bilan tabriklayman, bugungi qabul qilingan Qonun barchamizga muborak bo‘lsin!
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам берилади?

👉 https://xabar.uz/vbgk

📲Каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/xabaruzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Берлиндаги Бельвю саройига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл во дворец Бельвю в Берлине для участия во встрече глав государств Центральной Азии и Германии, а также проведения двусторонних переговоров с Федеральным Президентом Франком Вальтером-Штайнмайером.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖐Poytaxtimizda "Besh tashabbus olimpiadasi”ning 2-mavsumi doirasidagi “Yosh Kitobxon” tanlovi Chilonzor tumanida namunali tarzda tashkil etildi.

‼️Ma'lumot uchun, mahalla yoshlari o‘rtasidagi loyihalarda ishtirok etish uchun 4 mln 399 ming 40 nafar yosh, maktab o‘quvchi-yoshlari o‘rtasidagi esa loyihalarda qatnashish uchun esa 1 mln 657 ming 989 nafar o‘quvchi yosh ro‘yxatdan o‘tgan.

Bizning sahifalarimiz 📺
🔵Telegram | 📹Instagram |
📱Facebook | 🟥YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Боғзор_маҳалласи

Хабарингиз бор, туманимизнинг 7-мавзесида ободлаштириш ишлари кенг миқиёсда олиб борилмоқда. Кўпқаватли уйлар оралиғидаги майдонлар текисланиб, тупроқ ёйилиб, яшил майдонлар учун жой тайёрланмоқда.

Бугун “Боғзор” маҳалласидаги 21-,22-,ва 26-сонли кўпқаватли уйлар оралиғидаги ер майдонларида текислаш ишлари олиб борилди. Суғориш тизими ўрнатилган ушбу майдонларга турли мевали ва манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабардор_бўлинг
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунда қандай муҳим кафолатлар бор?

Хабар берганимиздек, бугун ўтказилган Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маъқулланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун асосида педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланиши ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилиши орқали уларнинг мақоми тан олинади.

Қонун билан педагогларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги кафолатлар назарда тутилмоқда:
👉 қисқартирилган иш вақти;
👉 давомийлиги кўпи билан 56 кундан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили;
👉 республиканинг олис ҳудудларида уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик компенсация тўланиши;
👉 фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли рўйхатга асосан қабул қилиниши;
👉 давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Қонунда педагоглар ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун уларнинг ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Хусусан, педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.

Шу билан бирга, қонунга педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши чоғида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш, куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш, педагогнинг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш каби тақиқланадиган ҳолатлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қонунда педагогик этика қоидалари, педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар аттестациядан ўтиши ва малака тоифаларини олишлари белгиланмоқда. Педагогик этика қоидалари таълим ташкилотлари учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Шунингдек, педагогнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қоидалар мустаҳкамланмоқда. Унга кўра меҳнатнинг алоҳида шароитларида, республиканинг олис ҳудудларида ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишлайдиган педагогга устамалар белгилаш назарда тутилмоқда, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) учун базавий лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (DSc) ва профессор илмий унвонига эга шахслар учун базавий лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик устама тўланиши қонунда алоҳида кўрсатиб ўтилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур қонун таълим соҳасида фаолият юритаётган 640 мингдан зиёд педагог — тарбиячи, ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, жамиятдаги обрў-эътиборини юксалтиришга, улар орқали фарзандларимиз таҳсил олаётган таълим даргоҳларидаги муҳитни яхшилашга хизмат қилади.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Davlat siyosati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролардан бири: “Президент ҳатто Германиядан туриб ҳам бизни унутмадилар, қойилман”, дея айтган гапига жавобан бош вазир: “Германияда хизмат сафарида бўлиб, кечаси 1 да ҳокимга телефон қилдилар, менга телефон қилдилар. Эрталаб 8 да яна телефон қилдилар.

Президентимизга барча кучлар жалб қилинганини, 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, кечаси билан ишлашганини билдирдим. Сафарда бўлсалар ҳам уларнинг эътиборларидан четда қолмайсизлар, ҳавотир олманглар”, деб таъкидлади Абдулла Арипов.

@davlatsiyosati