Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.85K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Бешчинор_маҳалласи

Бугунги кунда Чилонзор туманининг кўпгина маҳаллаларида маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Бешчинор” маҳалласида ҳам кўпқаватли уйлар таъмирланиб, уйлар атрофи тартибга келтирилмоқда. Аҳоли кечки сайрда дам олишлари учун кичик сайилгоҳлар қурилиши ишлари давом эттирилмоқда.

Маънан эскирган машиналар турургоҳлари ўрнига янги замонавий шаклдаги автотураргоҳлар қурилмоқда. Маҳалла идораси ва Бск учун офис ҳам қурилиши ишлари бошланмоқда.

Яшил майдонларни кенгайтириш ва суғоришни ташкил қилиш учун маҳаллада 120 метр чуқурликдан қудуқ қазилиб сув чиқарилди ва суғориш тизимлари янгиланмоқда.

Бешчинор” маҳалласи ям-яшил ва шинам масканга айлантирилаётганидан маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳалладан_дараклар
#Бешчинор_маҳалласи

Туманимиздаги “
Бешчинор” маҳалласида кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, МФЙ идорасини ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Оила_маҳалла_таълим_муассасаси_концепцияси_Чилонзорда
#Бешчинор_маҳалласи
#173_мактаб

Республика ишчи гуруҳи, Чилонзор тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, "Бешчинор" маҳалласи еттилиги, мактаб маъмурияти ҳамкорликда туманимиздаги 173-сонли умумтаълим мактабида "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" концепцияси доирасида тарғибот тадбирини ўтказди.

Тадбирда мактаб таълими сифатини янада яхшилаш бўйича мактабнинг маҳалла ва ота-оналар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчилар томонидан ясалган буюмлар ва ўқувчи қизлар тиккан кашталар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда
#Таъмирлаш
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи

"Veolia Energy Tashkent" МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Бешчинор" маҳалласи аҳолисига иссиқлик қуввати етказувчи қувурларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Саф_йиғилиши

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманида "Қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини олиб бориб, ҳудудларни "Яшил" тоифага ўтказиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Шунингдек, бугун эрта тонгдан "Бешчинор" маҳалласида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида тегишли мутасаддилар иштирокида саф йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда маҳаллани обод қилиш бўйича олиб бориладиган ишлар режаси тузилиб, барча тегишли тизимларга вазифалар тақсимланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи

"Бешчинор" маҳалласида "Чилонзортумангаз" корхонаси ходимлари томонидан аҳолига табиий газ етказиб берувчи газ қувурларидаги носозликлар тузатилиб, қувурларни бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи

"Бешчинор" маҳалласидаги 9-,38-, 42-кўпқавқатли уйларнинг олдидаги ичимлик суви қудуқларида профилактик текшириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Ноқонуний_қурилмалар_бартараф_этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизнинг "Бешчинор" маҳалласида "Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" мезони асосида маҳаллани ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўпқаватли уйлар оралиғида спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, пиёдалар йўлаклари қурилиб, ички йўллар таъмирланиб, кўпқаватли уйларнинг фасадлари, том қисми, ертўла коммуникация қисмлари тўлиқ таъмирланмоқда.

Шу билан бирга маҳаллада шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган, тегишли ташкилотлар рухсатисиз қурилган қурилма ва ўралмаларни бартараф этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугун маҳалладаги аҳоли томонидан қурилган автотураргоҳлар (гаражлар) ўрнига янги ва замонавий автотураргоҳни барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#3_сектор
#Бешчинор_маҳалласи
#Таъмирлаш

Бешчинор” маҳалдасидаги 1448-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi