#Лифтлар_ўрнатилмоқда
Чилонзор туманидаги кўпқаватли уйларга дастур бўйича 40 дона лифт келтириб ўрнатилиши режалаштирилган эди.
Шу дастур доирасида йил бошида 3 дона янги лифтлар ўрнатилган бўлса, ҳозирда яна 6 дона янги лифт келтирилди ва белгиланган манзилларга етказилди.
Жумладан, айни дамларда “Бўрижар” маҳалласида жойлашган 8-сонли кўпқаватли уйнинг 3- ва 6-йўлакларига ҳамда 17-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига янги лифтлар ўрнатилмоқда.
Шунингдек, “Катта Навбаҳор” маҳалласидаги 37-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига, “Наққошлик” маҳалласи Бунёдкор кўчасидаги 39-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига ҳамда “Новза” маҳалласи Бунёдкор кўчасидаги 11-сонли кўпқаватли уйнинг 5-йўлагига янги келтирилган лифтлар ўрнатиб берилмоқда.
Дастурда белгиланган бошқа манзилларга ҳам лифтлар босқичма-босқич олиб келиб ўрнатилади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муҳим_хабар
⚡️ Лутфий кўчасидаги 29 та кўп йиллик “Шумтол” дарахти қуриб қолганлиги сабабли кесиб олинмоқда
Ҳамшаҳарларимиз яхши биладики Чилонзор туманидаги Лутфий кўчаси энг серқатнов кўчалардан бири. Кўчада Афруз тўйхонаси яна кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳамда бу ердан ўтган автойўлда ҳам ҳар доим автоуловлар оқими узлуксиз бўлади.
Айни шу манзилда автойўллар ўртасидаги майдончада бир неча йиллар олдин экилган кўп йиллик дарахтлар анча йиллардан бери қуриб қолганлиги ҳам кўпчиликка маълум. Шу ўринда айтиш жоизки, жорий йилнинг май ойида ҳам ёғингарчилик ва шамол туфайли айни шу кўчадаги қуриган дарахтлардан бири қулаб тушиши натижасида йўл ёпилиб қолиб, аҳолига ва йўловчиларга анча ноқулайлик келтириб чиқарган. Яхшиямки, дарахт қулаш пайтида йўлда транспорт ёки одамлар бўлмаган.
Биз сўз юритаётган кўчадаги бошқа қуриган дарахтлар ҳам йўловчилар ҳаёти ва моддий бойлиги бўлган транспорти зарарланиши хавфини туғдиради. Шу боис, “Лутфий” маҳалласи аҳолиси, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ва ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар қилинган эди.
Шу мурожаатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятиги эга айрим ҳужжатларини бериш тартиб-тамоиллари тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 22-феврал 86-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ “Лицензия” ахборот тизими портали орқали электрон тарзда Тошкент шаҳар Экология бошқармасига 2023-йил 8-сентябрда 302595-сонли аризаси келиб тушган.
Шу меъёрий ҳужжат талабларига кўра давлат инспектори ҳамда Тошкент “Ботаника боғи”нинг дарахтшунос мутахассислари томонидан дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида қуриган дарахтларнинг кесилиши юзасидан белгиланган қонун ҳужжатларига асосан рухсатнома расмийлаштирилди.
Шунга кўра, бугун туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Лутфий кўчасидаги қуриган дарахтларни кесиб олиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Аҳолидан ва эколог блогерлар ҳамда журналистлардан биз олдиндан маълум қилган ушбу маълумотлар билан танишиб, айни жараёнларга холис баҳо беришларини сўраб қоламиз.
👉👉👉 Лавҳамизда мутахассислар томонидан Лутфий кўчасидаги қуриган дарахтларни ўрганишлар жараёни ва мутахассисларнинг хулосалари

Forwarded from Hudud Inform
Давлат аҳолининг энергетик эҳтиёжини субсидиялаш учун бир йилда ўртача 1,15 миллиард АҚШ доллари сарфламоқда.
1 киловатт-соат электр энергиясининг таннархи 970 сўм. Аҳоли ҳар 1 киловатт-соат учун 295 сўм тўламоқда. Худди шундай, 1 куб метр газ таннархи 1 890 сўм бўлса, истеъмолчи 1 куб метр газ учун 390 сўм сарфламоқда.
Энергетика вазирлигига кўра, соҳанинг зарар билан ишлаётгани ҳисобига уни давлат бюджетидан субсидиялаш камомадга олиб келмоқда. Бу эса ижтимоий соҳага кўпроқ маблағ йўналтиришга имкон бермаяпти. Натижада эса аслида тизимни янгилашга йўналтириш мумкин бўлган маблағлар фақатгина пайдо бўлган ушбу тафовутни қоплашга сарфланмоқда.
Агар соҳага бозор қонунлари жорий қилинса, эртага бу маблағлар тежалади. Натижада тежалган маблағни ижтимоий соҳани ривожлантиришга, янги мактаблар, тиббиёт муассасаларини қуришга, ҳар бир соҳада ишлаб чиқаришни тараққий эттириш учун замонавий технологияларни олиб киришга, қолаверса, энергетика тизимини чуқур модернизация қилишга ҳам сарфлаш мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Bugun Milliy bog‘ bilan Adiblar xiyobonida “Ayol uchun” forumi bo‘lib o‘tmoqda.
Forumni tashkil etishdan asosiy maqsad xotin-qizlarning qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning iqtisodiy, ijtimoiy va siyosiy faolligini oshirish, sog‘lig‘ini saqlash, kasbga o‘qitish va bandligini ta’minlash, tadbirkorlikka keng jalb etish, ehtiyojmand xotin-qizlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash, gender tenglikni ta’minlash borasida olib borilayotgan islohotlarni tizimli davom ettirishdan iborat.
Forum doirasida “Ayol uchun” yugurish marafoni, Shaxmat va Stol tennisi musobaqasi bo‘lib o‘tdi.
Kun davomida “Yuridik klinika” maydonida - yuristlar va malakali advokatlarning qabullari, “Hello work” maydonida xususiy ishga joylashtirish va bandlikni ta’minlash agentliklarining bo‘sh ish o‘rinlari maydoni, Zamonaviy kasblar bo‘yicha mahorat darslari, “Oqila ayollar” maydonida - taniqli va hurmatga sazovor ayollar bilan ochiq muloqotlar, “Fitnes” maydonida - fitnes klublarining targ‘ibot maydonchalari, mutaxassislar ishtirokida mahorat darslari, “Sen muhimsan” maydonida - psixologlar, tadbirkorlar va motivatorlar bilan uchrashuvlar va seminar-treninglar, “Diyetologlar” maydoni - to‘g‘ri ovqatlanishni tashkil etish bo‘yicha mutaxassislar ishtirokidagi targ‘ibotlar, “Book&coffee” maydonida - kitob savdosi bilan shug‘ullanuvchi internet do‘konlarining chegirmali kitob savdosi yarmarkasi, “Bolalar dunyosi” maydonida - bolalar uchun mahsulotlar ko‘rgazmasi, bolalar bilan ishlash bo‘yicha mutaxassislarning seminar-treninglari o‘tadi.

#Куз_қишга_тайёргарлик_ишлари_ўрганилди
Кўп квартирали уйларни замонавий архитектура талаблари асосида таъмирлаш, биринчи навбатда кўп квартирали уй-жойларда яшовчи аҳолига кўрсатиладиган хизматларни тубдан яхшилаш муҳим масалалардан биридир.
Бу борада Чилонзор туманида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Бугун туманда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳудудда олиб борилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида аҳоли билан ҳам мулоқот қилиниб, БСКлар фаолиятига эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

#Маҳаллалардан_хабарлар
#7_мавзе
Хабар берганимиздек, бугун ҳам туманимизнинг 7-мавзесида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Кўпқаватли уйлар атрофидаги яшил майдонларга суғориш тизимлари ўрнатилмоқда.

#Боғзор_Оқтепа_маҳаллалари
Туманимиздаги "Боғзор" ва "Оқтепа" маҳаллаларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Маҳаллаларда барча пиёдалар йўлаклари замонавий шаклда таъмирланиб, бардюрлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.