Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги “Бешчинор” маҳалласида яшовчи айрим фуқароларнинг Президентимизга мурожаати эълон қилинди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг маҳаллабай тизимда олиб бораётган ислоҳотлари жараёнида барча маҳаллалар замонавий ва янгича қиёфага кирмоқда.

Айни пайтда туманнинг “Бешчинор” маҳалласида ҳам худди шундай кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу жараёнлар давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 50-сонли қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 175-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг 2023-йил 13-сентабрдаги ИИ-83-93-14-204-К/23-сонли қарорига асосан маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллалар қиёфасини яхшилаш орқали аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Бешчинор” МФЙ ҳудудида замонавий маҳалла гузарини ташкил этиш, жумладан, болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, соябонлар, ёритиш тизимилари ўрнатиш, кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад қисмини таъмирлаш, кириш йўлакларини таъмирлаш, суғориш тизимини ўрнатиш, ўриндиқлар, яшил майдон барпо этиш ва ички кўчаларни жорий таъмирлаш, шунингдек, замонавий автотураргоҳлар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Бешчинор” МФЙ 26-, 27-, 28-, 30-, 31-, 35- ва 36-кўпқаватли уйлар оралиғида жойлашган “Чилонзор Автопаркинг” МЧЖга бириктирилган ер майдонидаги вақтинчалик автомобиллар сақлаш учун ташкил этилган жамоавий автотураргоҳ маънан эскирганлигини инобатга олиб, ушбу автотураргоҳ ўрнига автомобиль эгалари учун янги ва замонавий автотураргоҳ қуриш ҳам режалаштирилган.

Маҳалла ҳудудида аҳоли вакиллари мурожаатида айтилгандек, хусусий клиника қурилмайди.

Лойиҳага кўра “Бешчинор” маҳалласи иккига бўлинганлиги ва олдинги МФЙ биноси “Кўркам” маҳалласи учун ажратилгани, ҳозирда “Бешчинор” МФЙ ҳамда маҳалладаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси идораси қурилишига зарурат борлиги учун айни шу идоралар қурилиши режалаштирилган.

Маҳалла ҳудуддидаги бузилаётган чиқинди тўплаш шаҳобчаси ўрнига аҳоли учун қулай бўлган жойда янги чиқинди тўплаш шаҳобчаси қурилмоқда ва тез кунларда фойдаланишга топширилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул мутасаддилари томонидан айни лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишлар аҳолига тушунтирилди. Аксарият маҳалладошлар таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан мамнунлигини айтишди. Эътироз билдирган маҳалла аҳли вакилларига ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

👉👉👉 (Юқоридаги фотосуратда “Бешчинор” маҳалласида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳаси тасвирланган.)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Айни кунларда туманимизнинг “Боғзор”, “Оқтепа”, “Лутфий”, “1-Қатортол” маҳалларида ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар биргаликда мазкур маҳаллаларда бўлиб бу ерларда олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳам аҳоли билан биргаликда муҳокама қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллалардан_хабарлар

Туманимиздаги маҳаллаларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида маҳалла инфратузилмасини яхшилашга доир кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “2-“Катта Чилонзор” маҳалласидаги 50-кўпқаватли уйнинг фасадлари таъмирга муҳтож эди. Бугунги кунда фасадларни таъмирлаш ва бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ал Хоразмий” маҳалласида эса болалар ўйингоҳи ва футбол майдончаси қайта таъмирланмоқда.

“Кўркам” ва “Бешчинор” маҳаллаларидаги йиғилган хазонлар ва турли чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Бу каби таъмирлаш ва ободонлаштириш юмушлари барча маҳаллаларда давом этмоқда. @chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по приоритетным задачам обеспечения населения качественной питьевой водой и улучшения систем водоотведения.

Facebook|Instagram|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_соҳаси

Чилонзорга Германиядан инвесторлар келди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 июлида давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли қарори эълон қилинган эди.

Бугунги кунда туманимизда айни қарор ижроси доирасидаги чора-тадбирлар бошлаб юборилган. Қарорда кўрсатилган лойиҳаларни амалга оширишнинг ишчи лойиҳалари тузилган. Ҳозирда йирик қурилиш лойиҳалари бўйича туманга хориж инвесторлари ҳам жалб этилмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман ҳокимлигига Германия давлатидан ECM Group инжиниринг компанияси вакиллари келишди.

Инвесторлар туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар билан мулоқотда бўлишди. Мулоқотлар жараёнида компания вакилларининг маълумот тақдим қилишича, ушбу компания Германия, Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Россияда саноат, инфратузилма ва кўчмас мулк соҳасида замонавий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Шу пайтгача ушбу компания маслаҳатчи, лойиҳа менежери, техник буюртмачи, харажат муҳандиси, лойиҳачи, шаҳарлар ва ҳудудларни ривожлантириш бош режаларини ишлаб чиқувчи сифатида жаҳон даражасидаги муҳандислик хизматларини амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, компания 2015-йилдан буён мамлакатимизда ҳам фаолият олиб бориб, Ташкент Cити лойиҳасининг Бош режаси ва муҳандислик инфратузилмасининг ишчи лойиҳасини ишлаб чиққан. Самарқанд аэропорти лойиҳасида, шунингдек, бир қатор бошқа лойиҳаларда маслаҳатчи сифатида иштирок этган. Бундан ташқари бошқа кўплаб таниқли хорижий компанияларга айни йўналишда ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Учрашув давомида инвесторлар давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли қарори билан танишганлигини ва ушбу қарор доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилларини тўлиқ ўрганиб, ишчи лойиҳа ҳам тузиб келганлигини маълум қилишди.

Ҳар икки томон бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Туман ҳокими музокаралар жараёнида инвесторлар таклиф қилаётган лойиҳаларни ўрганиб, яна музокараларни давом эттиришини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Йод препаратларини тарқатиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистонда 3-15 ёшдаги болаларни йод ва 2-10 ёшдаги болаларни гельментозга (гижжа касаллигига)қарши препаратлар билан таъминлаш юзасидан тизимли ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги барча мактабларда ва мактабгача таълим муассасаларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни 3-7 ёшли 8 минг 783 нафар болалар ҳамда 7-15 ёшли 29 минг 83 нафар болалар ўртасида йод препаратлари тарқатилди ва бугунги кунга қадар болалар орасида тарқатилган йод препаратларининг ножўя таъсирлари бўйича мурожаатлар қайд этилмади.

Шундай бўлсада, болалар саломатлигининг хавфсизлиги учун туманимиздаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болаларга ушбу препаратларни тарқатиш тегишли таҳлиллар ўтказилиб, препаратнинг хавфсиз эканлиги аниқлангунча вақтинча тўхтатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев глубоко встревожен происшествием, связанным со здоровьем детей, в Чустском районе Наманганской области, желает им скорейшего выздоровления. Глава государства регулярно получает доклад о ситуации. Хокиму области и ответственным лицам даны поручения взять ситуацию под особый контроль, выявить причины и внести соответствующие предложения.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Киши қанчалик ақлли ва фаросатли бўлса,
👉👉👉 одамлардаги яхшиликни шунча тез англайди.

Блез Паскаль
#Лифтлар_ўрнатилмоқда

Чилонзор туманидаги кўпқаватли уйларга дастур бўйича 40 дона лифт келтириб ўрнатилиши режалаштирилган эди.

Шу дастур доирасида йил бошида 3 дона янги лифтлар ўрнатилган бўлса, ҳозирда яна 6 дона янги лифт келтирилди ва белгиланган манзилларга етказилди.

Жумладан, айни дамларда “Бўрижар” маҳалласида жойлашган 8-сонли кўпқаватли уйнинг 3- ва 6-йўлакларига ҳамда 17-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига янги лифтлар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, “Катта Навбаҳор” маҳалласидаги 37-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига, “Наққошлик” маҳалласи Бунёдкор кўчасидаги 39-сонли кўпқаватли уйнинг 1-йўлагига ҳамда “Новза” маҳалласи Бунёдкор кўчасидаги 11-сонли кўпқаватли уйнинг 5-йўлагига янги келтирилган лифтлар ўрнатиб берилмоқда.

Дастурда белгиланган бошқа манзилларга ҳам лифтлар босқичма-босқич олиб келиб ўрнатилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi