Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача".

Президент матбуот хизмати томонидан Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган "Хазиналар салтанати" фильми тайёрланди. Уни бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканалида томоша қилишга таклиф этамиз.

Фильм Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube’даги расмий саҳифаларида ҳам намойиш этилади.

"От Александра Македонского до Кушанской империи".

Пресс-службой Президента подготовлен фильм "Империя сокровищ", посвященный богатому историческому и культурному наследию Узбекистана. Приглашаем посмотреть его сегодня в 22:15 на телеканале “O‘zbekiston 24”.

Фильм будет доступен к просмотру и на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошевнинг аҳолига мурожаати
🟢 Hurmatli tadbirkorlar!

Toshkent shahar hokimligida poytaxt sanoatini rivojlantirish va sanoat korxonalarining ishlashini ta’minlash borasida amalga oshiriladigan tadbirlarni muvofiqlashtirish bo‘yicha Toshkent shahar shtabi faoliyati tashkil etildi. Shtabda iqtisodiyot, investitsiya, soliq, bojxona, bank, energetika, standart, kadastr vakillari korxonalardan 24 soat davomida muammolarini qabul qilib, ularni tezkor hal qiladigan tizim yo'lga qo'yilgan.

Faoliyatingizda muammo vujudga kelsa, uni tezkor hal etish uchun Toshkent shahar Shtabiga murojaat eting.

Telefonlar: 71-210-01-15, 71-210-01-16.



🟢 Уважаемые предприниматели!

При хокимияте столицы организована деятельность ташкентского городского штаба по координации мер, проводимых по развитию промышленности и обеспечению работы промышленных предприятий в столице. В штабе 24/7 обращения принимают представители предприятий по экономике, инвестициям, налогам, таможне, банков, энергетики, стандартов и кадастра, и налажена система быстрого решения вопросов.

Если в вашей деятельности возникли проблемы или препятствия, обращайтесь в Ташкентский городской штаб для оперативного решения.

Телефоны: 71-210-01-15, 71-210-01-16.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Furqat Mahmudxoʼjayev bilan jonli efir

🕘 2023-yil, 11-sentyabr, 20:30
Mavzu: "Mahallada nima gap?"
☎️ Savol va murojaatlaringizni Telegram orqali yuboring: +998-90-827-06-05

👉"Toshkent" telekanali.
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 11 сентября 2023 года в 20:30
Тема:
"Махаллада нима гап?"
☎️ Свои вопросы и заявки отправляйте в Telegram по номеру +998-90-827-06-05

👉Телеканал "Тошкент".
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Холислик ва ҳақгўйлик - энг қимматбаҳо фазилатлардир.

👉👉👉 Афсуски, бундай фазилатлар ҳаммага ҳам насиб этмаган.

Бернард Шоу

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
🟢 Hurmatli tadbirkorlar!

Toshkent shahar hokimligida poytaxt sanoatini rivojlantirish va sanoat korxonalarining ishlashini ta’minlash borasida amalga oshiriladigan tadbirlarni muvofiqlashtirish bo‘yicha Toshkent shahar shtabi faoliyati tashkil etildi. Shtabda iqtisodiyot, investitsiya, soliq, bojxona, bank, energetika, standart, kadastr vakillari korxonalardan 24 soat davomida muammolarini qabul qilib, ularni tezkor hal qiladigan tizim yo'lga qo'yilgan.

Faoliyatingizda muammo vujudga kelsa, uni tezkor hal etish uchun Toshkent shahar Shtabiga murojaat eting.

Telefonlar: 71-210-01-15, 71-210-01-16.



🟢 Уважаемые предприниматели!

При хокимияте столицы организована деятельность ташкентского городского штаба по координации мер, проводимых по развитию промышленности и обеспечению работы промышленных предприятий в столице. В штабе 24/7 обращения принимают представители предприятий по экономике, инвестициям, налогам, таможне, банков, энергетики, стандартов и кадастра, и налажена система быстрого решения вопросов.

Если в вашей деятельности возникли проблемы или препятствия, обращайтесь в Ташкентский городской штаб для оперативного решения.

Телефоны: 71-210-01-15, 71-210-01-16.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси.pdf
7.7 MB
#Бу_муҳим

Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган инфографик тўплам орқали ушбу ҳужжатлар мазмуни билан танишиш мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#STATISTIKA

Toshkent shahrida savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?

2023 yilning yanvar-iyun oylariyakunlarigako‘ra, Toshkent shahrida savdo, yashash va ovqatlanish xizmatlari sohasida 12 864,6
mlrd.so‘m miqdorida qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mosdavriga nisbatan 12,7 %ga yuqori.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Бешчинор_маҳалласи
#Жараён

Бугунги кунда Чилонзор туманидаги барча маҳаллаларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари авжида. Маҳалла ҳудудлар ободонлаштирилиб, ирригация ариқлари таъмирланмоқда. Коммунал тизимдаги муаммолар ўрганилиб, бартараф этилмоқда.

Жумладан, “Бешчинор” маҳалласида ҳам кўпқаватли уйлар орасидаги яшил майдонлардаги дарахтларга шакл берилиб, майдонлар текисланмоқда. Яшил майдонлар ҳудудига аҳолига қулайлик яратилган ҳолда кичик сайилгоҳлар қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, ҳудуддаги ирригация ариқлари ҳам янгисига алмаштирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллалардан_хабарлар
#ПҚ_175
#2_Чарх_Комолон_маҳалласи
#Жараён

“2-Чарх Камолон” маҳалласида кичик сайилгоҳлар қурилмоқда

Айни кунларда Чилонзор тумани “2-Чарх Комолон” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги пиёдалар йўлаклари кенгайтирилиб, брусчаткалар ётқизилмоқда. Замонавий тарзда таъмирланаётган мазкур кўчаларда маҳалла аҳолиси учун кичик сайилгоҳлар ташкил этилади.

👉👉👉 Жараёнлар лавҳамизда
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по вопросам реформирования системы управления дорожным хозяйством, проектирования, строительства и содержания дорог.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди.

Унга кўра,

мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш;

5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;

Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган.

Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.

Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.

Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт”, - деди Президент.

Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасидаги хусусий шериклик лойиҳаларида инвесторларга қўйиладиган шартлар ва давлатнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шаҳарларда йўлларни сақлаш, қишки қаров
ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ободонлаштириш идоралари зиммасида.

Бу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техникалар билан жиҳозлаш лозимлиги таъкидланди.

Йўл бўйида дарахт экиш ишларини ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб ташкил этиш, экилган дарахтларни сифатли парвариш қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлиги айтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кўтарилган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.

Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, “Автойўл” қўмитасига автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Лойиҳада йўл ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш бўйича уч йиллик туманбай дастурини, йўл корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашни, йўлларни сақлаш ишларининг бир қисмини хусусий секторга ўтказишни назарда тутиш вазифаси қўйилди.

Эндиликда йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув бўлади.

Яъни, қаерда тўхташ жойи бўлади, қаерда дарахт экилади, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашади, деган саволларга лойиҳанинг ўзида тўлиқ жавоб бўлиши керак. Шундан кейингина лойиҳа қабул қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter