Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.6K photos
6.33K videos
27 files
9.24K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш
#7_мавзе

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманининг 7-мавзесида кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Кўпқаватли уйларнинг ер тўлаларидаги коммуникация тизимлари, йўлаклар, фасад қисмлари, том қисмлари таъмирдан чиқарилиб, ишлар якунланган ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда. Кўпқаватли уйлар олдидаги майдончалар текисланиб, кўкаламзорлаштириш учун тайёрлаб қўйилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ayni vaqtda Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashining 89-sessiyasi bo‘lib o‘tmoqda.

Sessiyada dastlab Toshkent shahar sudi faoliyatining II-chorak yakunlari bo‘yicha axborot tinglandi.

👉 Batafsil

В настоящее время проходит 89-я сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

На заседании сначала была заслушана информация об итогах работы Ташкентского городского суда за 2-квартал текущего года.

👉 Подробно

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туманида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида комплекс тадбирлар олиб борилмоқда

💻 Facebook 🖥 Instagram 📲 Telegram 💻 VK 📱 OK 📹 YouTube 🎥 Mover 🐤 Twitter 📲 Threads
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Жараён
#Мактабларда_қўшимча_бинолар_қурилмоқда

Бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири таълим сифатини яхшилашга қаратилган. Таълим сифатини юқори даражага кўтариш учун муҳим омиллардан бири мактаб жамоасига етарли шарт-шароитни яратиб беришдир.

Шу боис ҳам, ҳозирда мамлакатимизда мактабларда ўқитувчилар ўз фаолиятини намунали даражада олиб бориши учун ва болаларнинг яхши таълим олиши учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманидаги 195-, 101- ва 103-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи сонининг кўплиги ва синфхоналари, тўгарак машғулотлари ўтказиш хоналари етишмаслиги муаммоси бўлгани учун давлат Инвестиция дастури асосида қўшимча бино қуриш ишлари олиб борилмоқда. Биз бундан олдинроқ 103-сонли умумтаълим мактабидаги жараёнлардан сизларни хабардор қилган эдик.

Куни-кеча 195-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб учун 660 ўринли қўшимча бино қурилиши жараёнларини тасвирга олдик ва барпо этилаётган бино ҳақида қурувчи ташкилотлар масъуллари ва мактаб маъмуриятининг батафсил маълумотларини олдик.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Ўрганиш

Бугун эрта тонгдан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва хокимликнинг тегишли мутассиддилари тумандаги “Оқтепа”, “Боғзор”, “Чўпонота”, “Лутфий”, “1-Қатортол”, “Бешчинор”, “Кўркам” маҳаллаларида ўрганишлар ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалардаги ободонлаштириш ҳолатлари, кўчаларнинг санитария ҳолатлари, ноқонуний қурилма ўралмаларга эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📎 QURILISH-MONTAJ ISHLARINI BOSHLASHDAN OLDIN NIMALARGA E'TIBOR QARATISH LOZIM!

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|Web | Instagram| Facebook |Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ғафур Ғулом боғи атрофидаги кўп йиллик дарахтларнинг илдизига қурувчилар томонидан зарар етказилаётгани, бунинг оқибатида дарахтлар қуриб қолиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар чоп этилди.

Айни пайтда кўрсатилган манзилда туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман прокуратураси ва ИИОФМБ масъуллари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг туман бўлими мутасаддилари иштирокида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида, ҳақиқатдан ҳам кўрсатилган манзилда эскирган ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. “Экспресс давр инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида бир нечта кўпйиллик дарахтларнинг илдиз қисмига зарар етказилганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурувчи ташкилотмасъулларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Туман Экология ва атоф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан қурувчи ташкилот масъулларига маъмурий чоралар кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi