Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг 2019 йилда Чилонзор 19-кварталда қурилаётган кўпқаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун “АСТ Лидер” компаняси билан шартнома қилганлиги, 16 қаватли ғиштли уй 2022 йил декабрда эгаларига топширилиши керак бўлганлиги, аммо уй ҳалиям топширилмаганлиги ҳақидаги мурожаати чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзе, Aл-Хоразмий кўчаси, 65/1-уй манзилидаги 4189 кв.м.дан иборат ер майдони мавжуд бино иншоотлари билан биргаликда “AСТ ЛИДЕР” МЧЖ номига Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани филиали томонидан 2019-йил 11-декабрдаги 10:03:05:01:02:0028-сонли кадастр рақами билан ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Чилонзор туман Қурилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги 370-сонли қарорининг 2-иловасига асосан Чилонзор тумани, Aл-Хоразмий кўчасида жойлашган мавжуд 72М-автомобилларни сақлаш ҳудуди пастки қаватида автотураргох ва офис, автомобилларга техник ҳизмат кўрсатиш, савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари бўлган кўп қаватли турар жой биносини қуриш ҳамда юридик ҳужжатга эга бўлган қисмини реконструкция қилиш учун “AСТ ЛИДЕР” МЧЖга 2019-йил 25-декабрда №15423473-сонли рухсатнома берилган.

Мазкур рухсатнома асосида “AСТ ЛИДЕР” МЧЖнинг буюртмасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги 370-сонли қарорининг 3-иловасига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан 2020-йил 10-январдаги 77 Т-сонли Aрхитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.

Тўпланган ҳужжатлар асосида “СПЕЦИAЛ ПРОЖЕКТ” МЧЖ томонидан тайёрланган дастлабки эскиз лойиҳаси Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги 370-сонли қарорининг 4-иловасига асосан Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Aрхитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020-йил 4-февралдаги 31-222/A-сонли хулосаси келишиб берилган.

Шундан сўнг “AСТ ЛИДЕР” МЧЖ томонидан бошлаб юборилган қурилиш ишларидан Чилонзор тумани, 19-мавзе, Aл-Хоразмий кўчасида жойлашган савдо дўконлари эгалари ҳамда фуқаролар Х.Хидоятхўжаев, О.Максумов, Б.Мухаммедова ва У.Халиловларнинг шикоят аризаларига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2021-йил 2-ноябрдаги 36-сонли навбатдан ташқари йиғилиш баённомасига кўра Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Aрхитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020-йил 4-февралдаги 31-222/A-сонли хулосаси бекор қилинган.

“AСТ ЛИДЕР” МЧЖнинг Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2021-йил 2-ноябрдаги 36-сонли навбатдан ташқари йиғилиш баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга берган аризасига асосан Тошкент туманлараро судининг 2022-йил 24-мартдаги №5-1001-2209/232-сонли ҳал қилув қарорига асосан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2021-йил 2-ноябрдаги 36-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган ва 2020-йил 4-февралдаги 31-222/A-сонли хулоса ўз кучида қолдирилганлигини маълум қиламиз.

2022-йилда “AСТ ЛИДЕР” МЧЖ масъуллари устидан Бош Прокуратура томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилганлиги сабабли қурилиш ишлари бир муддат кечиктирилган.

Ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган манзилда қурилиш ишлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани маҳаллаларида Мустақиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.
“1-Катта Чилонзор” маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган тўйхонада байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбирига маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, эҳтиёжманд оилалар вакиллари таклиф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви босими пасайтириладиган ва вақтинча тўхтатиладиган манзиллар рўйхати:

Мирзо Улуғбек тумани
Учтепа тумани
Яккасарой тумани
Шайхонтоҳур тумани
Яшнобод тумани
Бектемир тумани
Олмазор тумани
Чилонзор тумани
Сергели тумани
Янги ҳаёт тумани
Миробод тумани
Юнусобод тумани

Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

👉 @uzsuvtoshshahar
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор туманида Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, байрам арафасида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, туманда жойлашган Кўзи ожизлар жомеъ масжиди имом ноиби У.Содиқов ҳомийларни жалб қилган ҳолда йиғилган жами 6 миллион сўм маблағ эвазига ногирон аъзолари бор ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат жамланмаларини тарқатди.

Байрам арафасида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини хушнид қилишдек хайрли ишларга бош бўлган имом ноибга ва барча ҳомийларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32-йиллик байрами муносабати билан маҳалла фаоллари, кам таъминлаган ва боқувчисини йўқотган оилалар учун шукуроналик дастурхони ёзилди.

Байрам тадбирида маҳалла нуронийлари, масжид имоми Она Ватанимиз Мустақиллигининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида маърузалар қилди ва юртимиз тинчлиги ва турмушимиз осойишталигини Аллоҳдан сўраб дуолар қилишди.

Тадбирда "Гавҳар санамлари” фолклёр дастаси ўз мумтоз ашулалари ва мақомлари билан иштирок этиб, байрам тадбирига ўзгача файз бағишлади.

Тадбир якунида таклиф этилган эхтиёжманд оилаларга байрам совғалари берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi