Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Диққат_эълон

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

22-август куни туманимиздаги “Зарқўрғон” маҳалласи биноси олдида
куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича хизмат тузилмаларининг ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан айни манзилда эртага 21-август куни ўқув машғулотига тайёргарлик тадбирлари ўтказилади. Тайёргарлик тадбири жараёнида тегишли ташкилотлар вакиллари ва аҳоли тўпланиши, техникалар жалб этилиши ва турли машқлар ўтказилиши мўлжалланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Ёшлар билан ишлашда янгича ёндашув
#16aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#КУН_ҲИКМАТИ

Мия ўзгармагунча, бошқа ўзгаришлар негиз тутмас.

Абдурауф Фитрат
#Семинар_тренинг

Сектор раҳбарлари фаолияти рейтинг тизимида қандай баҳоланмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан One.ID ягона идентификация тизими, samaradorlik.uz электрон тизими ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш механизми бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар-тренингда сектор масъулларига One.ID ягона идентификация тизими, samaradorlik.uz электрон тизими ва 2023 йил I-ярим йиллигида сектор раҳбарлари рейтинг кўрсаткичларининг натижалари бўйича тақдимот шаклида батафсил тушунтирилди.

Семинарда шаҳар сектори ва 48 та сектор масъуллари иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Тақдимот

Чилонзорда “Бизнес дарча” платформаси ишга туширилди

Жамиятнинг фаровон ва барқарор тараққий этишида тадбиркорликни ривожлантириш муҳим омил ва асосий йўналиш ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда айни шу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Чилонзор туманида жойлашган Сингапур Менежментни ривожлантириш институти биносида Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида тақдимот маросими ўтказилган “Бизнес дарча” платформаси ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

Стратегик ривожланиш агентлиги, Инвестициялар вазирлиги, Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тақдимот маросимида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирок этишди.

Айтиш жоизки, ушбу платформада тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларга хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги қонунчилик муаммоларини мустақил таҳлил қилиш учун имкониятлар яратилган. Қолаверса, платформа орқали ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, декларация ва сертификатлаштириш, тадбиркорликни тизимлаштириш, яъни тадбиркорларга бухгалтерия, солиқлар бўйича маслаҳатлар, давлат хизматлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва йўналтиришлар берилади.

Бир сўз билан айтганда мазкур платформа орқали тадбиркорлар барча саволларига керакли жавобларни бир жойдан олиш имкониятига, молиявий ҳужжатларни ваколатли олиб бориш, ривожланишни стратегик режалаштириш, лойиҳаларини амалга ошириш учун қисқа муддат, ҳақиқий талим тизими ҳамда фаолиятни ривожлантириш имкониятларига эга бўладилар.

👉👉👉 Лавҳамизда “Бизнес дарча” платформасининг тақдимот маросими жараёнлари