Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманида жойлашган маҳаллаларда бугун ҳам турли ёшдаги аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “1-Катта Чилонзор”, “3-Катта Чилонзор”, “Қозиробод”, “Катта Қозиробод”, “2-Чарх Камолон”, “3-Чарх Камолон” ,“1-Чарх Камолон”, “Кўркам”, “Бешчинор”, “Оқ-Тепа”, “Боғзор” “Халқлар Дўстлиги”, “Чилонзор”, “Диёр”, “Нафосат”, “Кўтарма”, “Қатартол” маҳаллаларида худди шу йўналишдаги тадбирлар ўтказилди.

Лутфий”, “Дилобод”, “Бешёғоч”, “Катта Чилонзор-2” маҳаллаларида хотин-қизлар учун айни шу йўналишдаги психологик тренинглар ҳам ўтказилди.

Тадбирларда иштирокчиларга мавзуни кенг қамровли таҳлил қилиб ёритиб берадиган малакали мутахассислар юрт тинчлиги ҳар нарсадан устунлиги, тинчликдек азиз неъматни сақлаб қолиш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги, оилада ота-оналар ёшлар тарбиясига янада эътиборли бўлишлари лозимлиги ҳақида маърузалар ўқиди.

Тадбир сўнгида айрим адашган юртдошларимизнинг ўзга юртларда кечирган аянчли кунлари ҳақидаги лавҳалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги Чилонзор буюм савдо мажмуасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида уюшмаган ёшлар, аҳоли, тадбиркорлар, ҳайдовчилар (такси) ва бошқа фуқаролар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Дин ишлари қўмитаси вакили Жаҳонгир Мелиқўзиев маъруза қилиб, бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва аҳолимиз турмуш даражасини янада ошириш учун бирдамликда ҳалол меҳнат қилиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари, айрим ёшларимизнинг турли радикал оқимларга қўшилиб қолаётгани, интернетдаги турли сайтлардан маълумотлар олиб онги заҳарланаётгани хавотирли экани ва бунинг олдини олиш учун ота-оналар болалар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлигини тушунтириб ўтди.

Тадбир сўнгида билиб-билмай йўлдан адашиб, жаҳолат йўлини танлаши оқибатида ўзга юртларда қийинчиликлар гирдобида қолган ва давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган “Меҳр” операцияси туфайли юртга қайтган айрим юртдошларимизнинг қайғули ҳикоялари йиғилганларга ҳавола этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi