Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Шу ерда мажмуа атрофида режалаштирилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлакни тиклаш, Дониёлбий мадрасасини таъмирлаш, таҳоратхона ва музей барпо этиш кабилар мўлжалланмоқда.

Давлатимиз раҳбари зиёрат туризми учун шароитларни кенгайтириш, хориждан Бухорога тўғридан-тўғри қатновлар ва меҳмонхона ташкил этиш, қабристонни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманида жойлашган маҳаллаларда бугун ҳам турли ёшдаги аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “1-Катта Чилонзор”, “3-Катта Чилонзор”, “Қозиробод”, “Катта Қозиробод”, “2-Чарх Камолон”, “3-Чарх Камолон” ,“1-Чарх Камолон”, “Кўркам”, “Бешчинор”, “Оқ-Тепа”, “Боғзор” “Халқлар Дўстлиги”, “Чилонзор”, “Диёр”, “Нафосат”, “Кўтарма”, “Қатартол” маҳаллаларида худди шу йўналишдаги тадбирлар ўтказилди.

Лутфий”, “Дилобод”, “Бешёғоч”, “Катта Чилонзор-2” маҳаллаларида хотин-қизлар учун айни шу йўналишдаги психологик тренинглар ҳам ўтказилди.

Тадбирларда иштирокчиларга мавзуни кенг қамровли таҳлил қилиб ёритиб берадиган малакали мутахассислар юрт тинчлиги ҳар нарсадан устунлиги, тинчликдек азиз неъматни сақлаб қолиш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги, оилада ота-оналар ёшлар тарбиясига янада эътиборли бўлишлари лозимлиги ҳақида маърузалар ўқиди.

Тадбир сўнгида айрим адашган юртдошларимизнинг ўзга юртларда кечирган аянчли кунлари ҳақидаги лавҳалар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi