Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.24K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрида бекатлар ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали олган тадбиркорларга:

🔹 мазкур бекатларда фақатгина реклама воситаси, банкоматлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматларини жойлаштиришга рухсат этилади;

🔹 янги ва реконструкция қилинадиган бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларида савдо
ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш
тақиқланади (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматлари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“Uzbekistan Airports” АЖ га янги раҳбар тайинланди

Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси Рано Джураева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Икки ярим йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Рано Джураева компанияда катта ўзгаришларни амалга оширишга эришди.

Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
⚠️Hurmatli fuqarolar!

Toshkent shahridagi ayrim nomsiz ko‘chalarga nom berish, amaldagi ko‘chalarni qayta nomlash va ularning obyekt turini o‘zgartirish taklif etilmoqda

Geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalari bo‘yicha Toshkent shahar komissiyasiga Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamenti tomonidan Toshkent shahridagi ayrim aholi punktlarining tarkibiy qismlarini nomlash va qayta nomlash hamda obyekt turini o‘zgartirish bo‘yicha tayyorlangan takliflar kelib tushgan.
Toshkent shahar hokimligi, “Geografik obyektlarning nomlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 4-1-moddasiga muvofiq,  kiritilgan takliflarga nisbatan mahalliy aholining fikrini o‘rganish maqsadida poytaxt aholisini https://geonom.tashkent.uz saytida o‘z fikrini bildirishga taklif etadi.

💬Shu bilan birga, aholi fikri quyidagi shakllarda ham qabul qilinadi:
— Og‘zaki ravishda: +99871 210 04 13 telefon raqamiga (ish kunlari soat 09:00 dan 17:00 gacha) murojaat qilish orqali;
— Yozma: 100060, Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Islom Karimov shohko‘chasi, 51-uy pochta manziliga xat yuborish orqali;
— Elektron shaklda: [email protected]  elektron pochtasiga xat yuborish yo‘li bilan. 

Mahalliy aholi o‘z fikrini joriy yilning 7-avgust kunidan 21-avgust kuniga qadar bildirishi mumkin.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Уважаемые граждане!

Предлагается дать наименование некоторым безымянным улицам Ташкента, переименовать существующие улицы и изменить их вид

В комиссию по вопросам присвоения наименований и переименования географических объектов города Ташкента поступили предложения от Департамента цифрового развития при хокимияте города Ташкента по наименованию и переименованию некоторых составных частей населённых пунктов, а также изменению вида объектов.
В соответствии со ст. 4-1 Закона Республики Узбекистан «О наименованиях географических объектов», с целью изучения мнения местного населения, хокимият города Ташкента приглашает жителей столицы выразить свое мнение относительно предложенных предложений на сайте https://geonom.tashkent.uz.
💬Также своё мнение можно выразить одним из нижеследующих способов:
— Устно по телефону: +998 71 210 04 13 (в рабочие дни с 09:00 до 17:00);
— Письменно, направив письмо по адресу: 100060, г. Ташкент, Чиланзарский район, проспект Ислама Каримова, 51;
— В электронной форме, направив письмо на электронную почту: [email protected]

Жители столицы могут выразить своё мнение с 7 августа по 21 августа текущего года.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Tez orada “Toshkent bo’yicha navbatchi” jonli efirda

8-avgust kuni 18:00 da Furqat Mahmudxo’jayev “Toshkent bo’yicha navbatchi” ruknida jonli efir o’tkazadi.

Unga sizni qiynayotgan shahrimizning turli sohalariga oid savollarni real vaqt rejimida berishingiz mumkin.

Jonli muloqot

YouTube kanal
Совсем скоро «Дежурный по Ташкенту» — в прямом эфире

8 августа в 18:00 Фуркат Махмудходжаев проведет очередной прямой эфир в рубрике «Дежурный по Ташкенту».

В ходе прямого эфира вы можете задать все волнующие вас вопросы по различным сферам жизни нашего города.

Прямой диалог

Канал на YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда

Хитой элчиси Чилонзор туманидаги "KUKA HOME" cавдо ва кўргазмалар мажмуаси билан танишди

Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь "PENG-SHENG" МЧЖ ҚК томонидан Чилонзор туманида амалга оширилган Савдо ва кўргазмалар мажмуаси ташкил этиш лойиҳаси билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрди.

Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчисини Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев ва "PENG-SHENG" МЧЖ ҚК директори Зҳeнг Қингҳуа кутиб олишди ва "KUKA HOME" cавдо ва кўргазмалар мажмуаси билан таништиришди.

Ташриф давомида Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек, инвестициялар, савдо ва транспорт соҳасидаги жорий ва келгусидаги ҳамкорликнинг бир қатор жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида томонлар умумий мақсадларга эришиш учун Чилонзор ва ХХР ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш истагини билдирдилар.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Соғлом_оила_соғлом_жамият_тамойили_Чилонзорда

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилини амалда жорий этиш мақсадида маҳаллалар кесимида жорий йилнинг август ойи давомида ўтказиладиган тадбирлар режа графигига кўра туманда соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, оилалардаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича турли қизиқарли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Туманнинг барча маҳаллаларда “Спорт – саломатлик - гарови”, “Биз спорт билан ҳамнафасмиз”, “Жисмоний маданият, соғлом овқатланиш – соғлигингиз кафолати”, “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” мавзуларида ўтказилаётган тадбирларда аёлларимиз фаол иштирок этишмоқда.

Шунингдек, ажрим ёқасидаги, низоли ва нотинч оилалардаги муҳитни
ҳамда оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни замонавий ва илмий асосланган услубларни қўллаш асосида мўътадиллаштириш (яраштириш),
МФЙларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссия”лари фаолиятини кучайтириш мақсадида “Оила муқаддас даргоҳ, уни асрайлик!”, “Тинч ва тотув ҳаёт кечирайлик!”, “Фаровон оила-келажак пойдевори” деган мавзуларида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ғоя асосида “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир” номли тиббий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирлар, жорий йилнинг 4 август кунидан буён 27 та МФЙ хотин-қизлар фаоллари томонидан ўтказилди. Август ойининг охирига қадар барча махаллаларда ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 14-август санасида маҳаллаларда ўтказилаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар туман босқичида ҳам ўтказилиши мўлжалланмоқда .

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_50
#Фидокор_маҳалласи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун “Фидокор” маҳалласидаги 5-сонли кўпқаватли уйнинг атрофидаги пиёдалар йўлаклари асфальтланмоқда.

👉👉👉 Анча йиллардан буён пиёдалар йўлагининг таъмирталаблиги ва носозлигидан эътироз билдириб келаётган маҳалла аҳли таъмирлаш ишларини амалга оширган барча ташкилотчилар ва йўл қурувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi