Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.76K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида барпо этилётган Футбол бўйича миллий терма жамоалар марказини бориб кўрди.

Глава нашего государства посетил строящийся в Юкоричирчикском районе Центр сборных команд по футболу.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #futbol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

Бирон-бир нарсани бажаролмайман деб кўнгилга келтирдингизми, шу пайтдан бошлаб уни амалга ошириш ғоят мушкул бўлиб қолади.

Бенедикт Спиноза

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению туркменской стороны 4 августа совершит рабочий визит в город Ашхабад.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Диққат, янги акция!

❗️ССВ: Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янги акцияни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади.

Бу даврда мамлакатимиздаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Хўш, бундан кўзланган мақсад нима?

🏢 Таъкидлаш лозимки, айни дамда юртимизда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуроний юртдошларимиз умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг саломатлигини тиклашда, албатта, ўз вақтида кўрсатиладиган сифатли тиббий хизматнинг ўрни бениҳоя муҳим.

📌 Шу боис ушбу акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида кексаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

📋 Бунинг учун дастлаб тиббий текширувдан ўтказиладиган нуронийлар рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.

⚕️Шундан сўнг акцияга жалб қилинган кекса ёшли инсонлар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.

Тиббий кўриклар якунида:

🏥 ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;

🔬юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор кекса ёшли беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.

🚑 Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил мамлакатимиз бўйлаб бир қанча саломатлик ойликлари ташкил этилди.

🔴 Мазкур соғломлаштириш тадбирлари орқали қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда боғча тарбиячилари тиббий текширувдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани ҳокими ўринбосарларининг 2023 йил 3-чорагида сайёр қабуллари режа-жадвалига асосан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова томонидан “Баҳористон” ҳамда “Гулистон” маҳаллаларида ушбу маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда ҳоким ўринбосари билан бирга 38-сонли оилавий поликлиника шифокорлари, биринчи сектор котиби, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этди. Қабулга жами 26 нафар хотин-қизлар келди ва ўзларини қийнаб турган муаммолар юзасидан мурожаатлар қилди.

Мурожаатлардаги муаммолар чуқур ўрганилди ва шу ернинг ўзида айрим муаммоларга ечим топилди. Ечими қўшимча ўрганишлар учун вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриладиган бўлди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳкама_йиғилиши

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туманда ўтган 6 ой давомида турли соҳаларда амалга оширилган ишлар таҳлили ва туманда мустақиллик байрамининг 32 йиллиги тантаналарини нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни режалаштиришга доир бир қанча масалалар муҳокамасига бағишланган маҳкама йиғилиши бўлиб ўтди.

Маҳкама йиғилишида туман ҳокими томонидан жорий йилнинг ўтган давридаги фаолият танқидий таҳлил қилинди. Мажмуаларга ишларни янада яхшилаш ва кенг қамровли олиб бориш, бу борада аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш ва мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида топшириқлар берилди.

Шунингдек, туманда давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 3-июлида чиқарилган “Чилонзор туманининг саноат салоҳиёти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил этилди ва бу борада олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ҳам масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Hududdan_xabarlar
#Chilonzor_tumani

Chilonozr tumani 3-sektor "Bogʼzor" mahallasida "Boʻsh ish oʻrinlari" yarmarkasi oʻtkazildi. Unda Ichki ishlar hamkorligida probatsiyada turgan jazo muassasasidan qaytgan "Ayollar daftari"da turgan vaqtincha ishsiz fuqarolar jalb qilindi.

https://t.iss.one/ToshkentShaharBandlikboshqarmasi