Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.63K subscribers
55.1K photos
6.15K videos
26 files
8.94K links
Download Telegram
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида қабул қилинди.

Ушбу Қонунда педагог тушунчаси, педагогнинг мақоми, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда педагог фаолиятининг асосий кафолатлари, хусусан:

🟠педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилишни таъқиқлаш;

🟠давлат таълим ташкилотларида илмий фаолият билан шуғулланган педагогнинг базавий лавозим маошига тўланадиган устаманинг миқдорларини қонун даражасида белгилаш;

🟠умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга оширувчи педагогни бириктириш;

🟠давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар давлат томонидан ўқув қўлланмалар, бирламчи ўқув-услубий материаллар ва ўқув қуроллари билан бепул таъминлаш;

🟠педагогик фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмайдиган шахслар тоифаларини белгилаш;

🟠педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланиши;

🟠педагог ўзининг касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш ва бошқа шу каби масалалар белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши келгусида педагог касбининг аҳамияти ва нуфузини оширишга, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашувлардан ҳимоя қилишга ҳамда улар меҳнатини муносиб рағбатлантиришнинг имкониятлари кенгайишига хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "Ангрен" эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар билан танишмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев посещает предприятия в свободной экономической зоне "Ангрен"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятий в свободной экономической зоне «Ангрен».

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Аҳоли_муаммоларини_ўрганиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигидаги масъуллар туманимиздаги “3-Чарх Камолон” маҳалласида жойлашган кўпқаватли уйлар аҳолиси билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Хусусан, маҳалладаги 161-, 162-, 163-, 164- уйлар аҳолисининг электр таъминотидаги узилишлар юзасидан қилган мурожаати ҳам ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар ва аҳолининг мурожаатлари инобатга олиниб, мазкур кўпқаватли уйларга электр етказиб берувчи паст кучланишли кабелларни янгилаш юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар киритилиши белгилаб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi