Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_саломатлиги_ойлиги

Хабарингиз бор, Соғликни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 1-июлдан 1-августгача “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникаси ва барча оилавий поликлиникаларда туманимизда фаолият кўрсатаётган мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчи ва мураббийлари тўлиқ тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

Жумладан, 35-сонли Оилавий поликлиникада ҳам устозлар ва мураббийлар учун кенгайтирилган ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Тиббий кўрик жараёнида замонавий тиббий текирув ускуналари ёрдамида ўқитувчи ва мураббийларнинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, турли таҳлиллар асосида аниқ ташхизлар қўйиляпти.

Ушбу ойлик доирасидаги тиббий кўриклар фақат кўриклигича қолмасдан устоз ва мураббийларимизнинг саломатлигини тиклаш бўйича соғломлаштириш ишлари ҳам йўлга қўйилмоқда. Аниқланган хасталиклар юзасидан уларга дори-дармонлар тарқатилиб, даволанишлари учун йўлланмалар ҳам берилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Анҳор каналининг Бунёдкор стадиони ён томонидаги тахминан 10 сотих жойида қурилиш бўлаётгани, бу қурилиш ҳеч кимдан рухсатсиз амалга оширилаётгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилган.

Бу борада шуни маълум қиламизки, туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан кўрсатилган манзилдаги қурилиш ишларининг қонунийлиги ўрганилди. Рухсат олинмай бошлаб юборилган қурилиш тўхтатилиб, ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолияти ва туманда ҳунармандчилик билан шуғулланиб, хотин-қизларни иш билан таъминлаб келаётган Фотима Қурбонованинг фаолияти Тошкент телеканали дастурларида кенг ёритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қарор_ва_ижро
#50_қарор

Маҳалла ички кўчаларининг 9 минг 300 квадрат метр қисми асфальтланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

👉👉👉Жумладан, “Гавҳар” маҳалласининг Нурхон, Гавҳар 1-тор кўчаси, Дилхуш, Дилхуш 4-тор кўчалари, шунингдек, маҳалладаги 17”А”-, 1- 12- уйлар атрофидаги ички кўчалари таъмирланиб, жами 9 минг 300 квадрат метр асфальт қопламаси ётқизилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан

Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўпқаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш бўйича турли йўналишларда ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун “Моҳинур коммунал” БСК томонидан 19- мавзедаги 4 “А”-уйнинг йўлаклари таъмирдан чиқарилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Rasul Kusherbayev
⚡️ 2023 йил учун минимал истеъмол ҳаражатлари белгиланди

Статистика агентлигининг билдиришича, 2023 йил учун минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;

камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

👉 @r_kusherbayev
#Саховат_ва_кўмак

“Катта Хирмонтепа” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ҳаракат имконияти чекланган Л. Шулинага туман ҳокимлиги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Ўз вақтида қаратилган эътибор ва кўмак учун фукаро масъул раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi