Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Санитария_назорати

Стоматологик поликлиникада режали текширув

Аксарият ҳолларда биз совуқ кунлар бир мунча иссиқроқ, жазирамада эса яхна ичимлик ёки музқаймоқ истеъмол қилиб эҳтиёжимизни қондирамиз. Аммо тишларимизда кариес ёки бошқа касалликлар бўлса тишларимиз зарарланади ва табиийки стамотолог қабулига шошамиз.

Хўш биз қабулига борган стамотологимиз ишлатаётган асбоб- анжомлар қанчалик санитария талабларига жавоб беради? Вирусли гепатит ёки бошқа юқумли касалликлар юқтириб олмаслигимиз қанчалик кафолатланган?

Республика стамотология поликлиникасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор туман бўлими эпидемиолгия бўлинмаси ва санитария-бактериологик лаборатория мутахассислари томонидан режали санитария назорати ўтказилди.

Ўрганиш давомида санитария-эпидемиологик режим, марказий стерилизация бўлимининг санитария холати ҳамда мутахассисларнинг хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш савияси назорат қилиниб, мутахассис шифокорлар томонидан ишлатилаётган асбоб-анжомлар текширилди. Хоналар ҳавосидан стерилликка ва касалхона ичи инфекциясига таҳлил учун намуналар олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

Баъзида коммунал хизмат тармоқлари томонидан таъмирлаш ишлари тугатилгандан кейин таъмирланган жойдаги асфалт қопламаси носозлигича қолиб кетиш ҳолатларидан аҳоли эътироз билдиради.

Шуни инобатга олиб туман Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан сув қувурлари таъмирланган манзилларда йўлларни тузатиб, асфальтлаб қўйиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бўлим ходимлари томонидан, Муқумий, Арнасой кўчаларидаги, 18-мавзенинг 3- ва 12-кўпқаватли уйлари олдидаги, Тупқайрағоч кўчаси 15- ва 18- кўпқаватли уйлар олдидаги, Илонли ота кўчаси 15-уй ҳамда Хайробод 1-,2-, 3-, 4-тор кўчаларидаги сув қувурлари таъмирланган жойларда йўллар текисланиб, таъмир учун қазилган жойларга асфальт қопламаси ётқизилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муносабат
#Баёнот

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 5-мавзесида электр таъминотида узилишлар бўлаётгани ва бу ҳолат аҳолининг эътирозларини келтириб чиқараётгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан 15 июл куни Чилонзор подстанциясидан чиқувчи Новза 2-фидерида носозлик бўлгани учун электр таъминоти узилган. Шу вақтнинг ўзида чақирилган лаборотория ходимлари томонидан коллектор ичида узилиш борлиги аниқланган.

Коллектор ичидаги иссиқлик қувури ёрилгани ва коллектордаги иссиқ сувни насослар орқали чиқариб олиш учун 14 соат вақт кетганлиги учун мавзедаги кўпқаватли уйларга навбати билан график асосида 1 та фазадан электр қуввати етказиб турилди.

Ҳозирда носозлик бартараф этилди ва 5-мавзеда яшовчи аҳоли тўлиқ электр қуввати билан таъминланди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 9-март куни қабул қилинган 91-сонли қарори ижроси доирасида кўрсатилган манзил, яъни туманимизнинг 5-мавзесида яшовчи аҳолига электр қуввати етказиб бериш сифатини яхшилаш учун 16 километрлик юқори кучланишли кабелларни алмаштириш белгиланган бўлиб, ҳозиргача 11, 7 километр кабеллар янгиланди. Яна 3, 5 километр кабелларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

👉👉👉 Бу борада туман Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Эркин Турдиевнинг истеъмолчиларга берган баёнотини ҳам тақдим этамиз.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Цивилизация тарихини олти сўз билан ифодалаш мумкин: қанча кўп билсанг, шунча кўп қодирсан.

Жим Рон

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин азиз тумандошлар!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.

По приглашению Служителя двух святынь – Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 18-19 июля посетит город Джидду для участия в первом Саммите в формате «Центральная Азия – Совет сотрудничества арабских государств Залива».

#Mirziyoyev #sammit #KAMHK #MarkaziyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Sanjar Obidov Toshkent shahar hokimining o‘rinbosari etib tayinlandi

Obidov Sanjar Omonxo‘jayevich Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari etib tayinlandi.

Sanjar Obidov 1986-yilda Farg‘ona viloyatida tug‘ilgan. Ma'lumoti oliy. Toshkent moliya institutini va Buyuk Britaniyaning Sterling universitetini tamomlagan.

Bugunga qadar qator mas'ul lavozimlarda – O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Pedagog kadrlar sifati nazorati, ta'lim hujjatlarini legallashtirish, tan olish va nostrifikatsiya qilish bosh boshqarmasi boshlig‘i, Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish agentligi direktori v.v.b bo‘lib ishlagan.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Sanjar Obidov Toshkent shahar hokimining o‘rinbosari etib tayinlandi Obidov Sanjar Omonxo‘jayevich Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari etib tayinlandi. Sanjar Obidov 1986-yilda…
Санжар Обидов назначен заместителя хокима Ташкента.

Обидов Санжар Омонхужаевич назначен заместителя хокима по молодежной политике, социальному развитию и духовно-просветительской работе.

Санжар Обидов родился в 1986 году в Ферганской области. Образование высшее. Окончил Ташкентский Финансовый институт и Стерлингский университет в Великобритании.

По настоящее время работал на ряде ответственных должностей, в том числе, начальником Главного управления при Государственной инспекции по надзору за качеством образования при кабинете министров Республики Узбекистан, контролю качества педагогических кадров, легализации, признания и нострификации образовательных документов, а также, вр.и.о. директора Агентства по популяризации изучения иностранных языков.
#Ободонлаштириш

Туманимизнинг барча кўчалари ва йўллар чеккаларидаги майдонлар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Жумладан, эрта тонгдан туманимизнинг Кичик халқа йўли, Ал Хоразмий кўчаларида ҳам кенг қамровли тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ўз ишларини масъулият билан бажариб, туманимиз кўчаларини ободонлаштириб, файз киритаётган барча ишчи ва ходимларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

👉👉👉 Шу ўринда тумандошларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан чиқиндиларни, пакетлар, қоғоз ўрамалар, турли ичимликларнинг идишларини белгиланмаган жойларга ташламасликларини, атроф-муҳит тозалигига виждонан ёндошишларини сўраб қоламиз.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

🦮 Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.

☑️ Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot