Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.

Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиши учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.

Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.

Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, - деди Президент.

Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.

Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.

Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.

Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.

Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.

Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.

Сув хўжалигида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.

Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан “Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.

Шу боис, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди

Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.

Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.

Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.

Ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда, лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.

Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари уларнинг салоҳияти ва имкониятларига мос эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Сўнгги икки ойда саноати паст ривожланган 60 та туманга консалтинг компаниялари жалб қилиниб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга 6,5 миллиард долларлик 2 мингдан зиёд истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Мисол учун, Пахтачи туманида ўтган олти ойда бор-йўғи 5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган. Ваҳоланки, консалтинг компания икки ойда 165 миллион долларлик 40 дан зиёд лойиҳаларни туман ҳокимига тақдим қилди.

Барча ҳокимлар бир масалани эшитиб олсин. Токи ҳоким ҳар бир лойиҳани ичига кириб, ўзи инвестиция билан шуғулланмаса, аҳвол ўзгармайди”, - деди давлат раҳбари.

Инвестиция, ташқи савдо ва саноат вазирлигига йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ҳамда тармоқларда 30 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунинг учун барча туман ва шаҳарлардаги лойиҳа гуруҳлари консалтинг компаниялари билан бирга “изланиш – ишлаб чиқиш – амалга ошириш” тамойили асосида янги лойиҳаларни шакллантиради. Бу мақсадларга 15 миллион доллар йўналтирилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни хорижий инвесторларга тақдимот қилиш учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда ҳудудий инвестиция форуми ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шу боис ушбу саноат корхоналарини тезроқ ишга тушириш учун Ҳукумат комиссиясининг ваколатлари кенгайтирилади.

Такрор айтаман. Агар бу ишларни ҳозирдан тўғри ташкил қилсак, иқтисодиётимизда кескин ўсиш бўлади, иш ўринлари ва аҳоли даромадлари кўпаяди”, деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда вазирлар, ҳокимлар, тармоқ ва банк раҳбарлари элчилар ҳамда Ҳукумат комиссияси олдида турган вазифалар белгилаб берилмоқда, мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
#Кун_ҳикмати

☝️ Ўтган кун ҳақида «Мен уни қандай ўтказдим, нималар килдим-у, нималарга улгуролмадим?» - деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларинг уйкуга кетмасин.

Пифагор
#Очиқ_мулоқот

📣📣📣Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар!

Сизларни, жорий йилнинг 13 июль куни соат 11-00 да Чилонзор тумани “1-Катта Чилонзор” маҳалласида жойлашган 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб биносида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман бўлими мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган Очиқ мулоқотга таклиф этамиз!

Очиқ мулоқот жараёнида пенсия ва нафақалар таъминоти йўналишидаги қонун ва қоидалардаги ўзгартиришлар, янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилади ва берилган саволларга батафсил жавоблар берилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хабардор_бўлинг

⚡️ Миллий гвардия ва ички ишлар органларига экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди

“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

👉👉👉Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_ФВБ_фаолиятидан
#ВМнинг_158_қарори

Чилонзор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан юз бериши мумкин бўлган турли фавқулодда ҳодисалар ва уларни талофатсиз ўтказиш йўллари ҳақида аҳоли орасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бугун “Қизил ярим ой жамияти” ва туман ФВБ ҳамкорликда зилзила рўй бергандаги фавқулодда вазиятда аҳолини хавфсиз жойга кўчириш бўйича ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммуникация_тармоқларини_профилактик_таъмирлаш

Бошқарув сервис компаниялари ишчилари томонидан ертўлаларда жойлашган коммуникация тармоқларини профлактик таъмирдан чиқариш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Меҳржон” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўлалари ҳам тартибга келтирилиб, қувурлар ва ёпқичлардаги носозликлар тўла бартараф этилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi