Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.17K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
“Бектўпи” савдо мажмуаси иш бошлайди

♻️ Мана, мамлакатимизда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда айрим савдо комплекслари ҳам ишга туширилмоқда.
Чилонзор туманидаги “Бектўпи” қурилиш маҳсулотлари бозори ҳам ишга туширилиши режалаштирилган. Шу боис, бозор ҳудуди тўла дезинфекция қилинди.
Бугун эса мазкур савдо мажмуаси фаолияти туман ҳокимлигининг 4 та сектор раҳбарлари томонидан ўрганилди, тадбиркорларга санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ишлаш лозимлиги тушунтирилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️ Коронавирусдан сақланишнинг ўн қоидаси

Қўлларингизни тоза тутинг, тез-тез совун билан ювиб туринг.

Қўлларингиз билан юз-кўзингиз ва оғзингизга тегиб кетмасликка ҳаракат қилинг.

Агар меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз, ходимлар билан қўл бериб кўришманг.

Атрофингиздаги ходимлардан махсус ниқоб тақиб юришини талаб қилинг.

Ходимлар билан ўзаро масофа икки метрдан яқин бўлмаслиги керак.

Тушлик вақтида ҳам алоҳида ўтириб овқатланишга ҳаракат қилинг.

Ишлайдиган хонангизнинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туринг.

Телефон, компьютер, телевизор пультлари, эшик дасталарини махсус суюқликлар билан дезинфекция қилинг.

Кўчадан уйга киргандан сўнг, албатта, юз-қўлларингизни совун билан яхшилаб ювинг.

Гигиена воситаларини шахсий тарзда ишлатинг.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 3 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2136.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Президентимиз ташаббуси билан иш болашган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакатини Чилонзор тумани аҳли ҳам қўллаб-қувватламоқда. Тумандаги маҳаллалардан ҳозирча 4000 та эҳтиёжманд фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, шулардан бир ярим минг нафар юртдошларимиз номига очилган банк пластик карталарига пул маблағи ташлаб берилиб, пластик карталар ўз эгаларига топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, пластик карта очилган фуқароларга 3 ой давомида моддий ёрдам кўрсатилади. Карантин даврида моддий қийинчиликларга дуч келган аҳолига тарқатилган пластик карталарга ҳар ой бир миллион сўмдан пул маблағлари ўтказиб берилади.
🙏 Синовли дамларда ёрдамини аямаган Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган саҳоватпеша тадбиркорларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Бозорларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун шароитлар яратилганми?

Коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони камайган бўлса-да, лекин бу инфекция билан зарарланиш ҳолатлари давом этмоқда. Шу боис, айниқса, аҳоли кўпроқ тўпланадиган савдо мажмуалари ва бозорларда карантин даврида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга ва аҳолига керакли шарт-шароитлар яратилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва сектор раҳбарлари биргаликда “Чилонзор деҳқон бозори” МЧЖ да ва “Қатортол” озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиниши ҳолатини ҳамда бу ерда фаолият юритаётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиб чиқди.
Бозорлар маъмуриятига ва тадбиркорларга бу борада тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилиб, уларга айрим масалаларда амалий ёрдамлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президентимиз Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласини бориб кўрди. Ҳукумат комиссияси мутасаддилари амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Бугун айрим маҳаллаларда оилалар ўз уйларига қайта бошлади. Давлатимиз раҳбари шундай уйлардан бирига кириб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради. Барча қатори уларга ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши, ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Президент посетил махаллю Кургантепа в Сардобинском районе. Члены правительственной комиссии доложили о принятых мерах.
Сегодня семьи в некоторых махаллях начали возвращаться в свои дома. Глава государства вошел в один из домов и справился о делах хозяев. Президент еще раз подчеркнул, что всем им будет оказана материальная и моральная поддержка, никто не останется без внимания и заботы.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
2020 йил 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2160 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 4 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2160.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники