Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.79K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ҳайит_олдидан

Чилонзор туманида Қурбон ҳайити муносабати билан маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, бемор ётган тумандошларимиз ҳолидан хабар олинмоқда.

Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси мутасаддилари томонидан ҳам эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари топширилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Қурбон ҳайити ва дам олиш кунлари қайси тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият кўрсатади?

Аввал хабар қилганимиздек, Қурбон ҳайити муносабати билан юртимиз бўйича 28 июнь - 2 июль саналарида кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилади:

1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
1080 та оилавий шифокор пункти,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

🚑 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва қўшимча дам олиш кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_50
#Кўркам_маҳалласи

“Кўркам” маҳалласида ички кўчаларнинг 950 метр квадрат қисми асфальтланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 50-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Кўркам” маҳалласи ички кўчаларининг 950 метр квадрат қисми асфальт қилинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Республика_ишчи_гуруҳи

Муаммолар ҳамкорликда ҳал этилмоқда

Туманимизда иш олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи томонидан “Катта Дўмбиробод” маҳалласи Тахиатош кўчасида жойлашган кўпқаватли уйларда яшовчи аҳолининг муаммолари ўрганилганда 30-сонли кўпқаватли уй аҳолиси йўлакларнинг жуда таъмирталаб бўлиб қолгани ва йўлакларни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан айни манзилда йўлаклар таъмирлаб берилди.

Муаммолари бартараф этилган аҳоли барча мутасадди ва масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Прокурор_ва_ёшлар_учрашуви

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Тошкент шаҳар прокуратураси мутасаддилари ва туман ҳокими иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Улуғбек Мамаражабов ва туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев мурожаат қилиб келган ёшлар учун қабул ўтказди. Қабул жараёнида 16 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилди. Мурожаатдаги муаммоларнинг аксариятига қабул жараёнининг ўзида ечим топилди.

Учрашув сўнгида “Ёшлар дафтари”да турувчи 12 нафар ёшларга ОТМларга тўлов контракт пулининг бир қисми тўлаб берилиши юзасидан сертификат, 5 нафар ёшга бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.

Бундан ташқари, учрашув якунида “Аёллар дафтари”да турган 5 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган 7 нафар фуқароларга таом тайёрлаб сотиш учун керак бўладиган турли печлар, совутгичлар, “Темир” дафтарда турувчи 10 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

👉👉👉 Тадбир якунида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган кўмаклар учун тумандошларимиз барча мутасаддилар ва масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.
👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Шунингдек, Чилонзор туманидаги:

• «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси — Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий — Катта қани чоррахасигача;

• «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси — Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор — Нурхон кўчалари чорраҳасигача;

• «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий — Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан — Сўгалли ота кўчасигача;

• «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi