Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.43K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш

Иссиқ кунларда қуриган шоҳ-шаббаларни ўз вақтида йиғиштириб олиш муҳим, негаки, қуруқ шох-шаббалар ва хасларнинг тўпланиб қолиши ёнғин хавфини келтириб чиқаради.

Шу боис ҳам, туманимиз ҳудудидаги маҳаллаларда бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Бугун ҳам, туманимизнинг 18-мавзесидаги 17- ва 1-сонли уйлар оралиғидаги қуриган шох-шаббалар ва хас-хашаклар йиғиштириб олинмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

💦💦💦 Чилонзор тумани сув тармоқлари бўлими ҳодимлари томонидан "Тирсакобод" маҳалласи Тирсакобод 4-тор кўчаси бўйлаб диаметри 110 ммли узунлиги 190 метр ичимлик суви қувурини янгилаш учун махсус техникалар орқали қазиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#20_минг_тадбиркор_500_минг_малакали_мутахассис_дастури_Чилонзорда

Чилонзор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси раҳбарининг 2023 йил 25-майдаги 02-994-сонли топшириғи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йилнинг 31-майидаги “Камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 106-14-0-Ф/23- сонли фармойиши ижроси доирасидаги ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, туман ҳокимлигида айни шу йўналишда штаб фаолияти йўлга қўйилди. Штаб томонидан маҳаллалардаги ишлашга лаёқатли ва иш излаётган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, туманда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар билан учраштирлмоқда ва уларнинг тадбиркорлар кўмагида малакали мутахассис бўлишига имкон яратилмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отабек Яминов, Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Хожиманов ва бошқа масъуллар иштирокида айни шу йўналишда амалий учрашув ўтказилди.

Учрашувда тумандаги илғор тадбиркорлар ҳамда “Новза”, “3-Катта Чилонзор” маҳаллаларида яшовчи иш излаётган, тадбиркорликка қизиқувчи фуқаролар қатнашди. Ўзаро мулоқотлар жараёнида иш излаётган фуқаролар тадбиркорларнинг фаолият йўналишлари билан батафсил таништирилди ва қизиқишларига қараб тадбиркорларга бириктирилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманининг “Кўтарма” маҳалласида аҳоли норози бўлгани учун қурилиши тўхтатилган объектни қуриш ишлари яна бошланиши, бунинг учун тегишли ташкилотлардан рухсат олингани ҳақидаги мурожаат чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, Чилонзор тумани 10-мвавзе, 3, 6 ва 9-уйлар оралиғида кўп қаватли турар жой биносини қуриш учун жисмоний шахс М.Мирходжаевга ажратилган.

Мазкур ажратилган 0,10 гектарли ер майдони ҳудудидаги давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятиги эга айрим хужжатларини бериш тартиб-тамоиллари тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 22-феврал 86-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, “Литцензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда ушбу жой бўйича бугунги кунгача мурожаат келиб тушмаган.

Белгиланган тартиб бўйича мурожаат келиб тушган тақдирда бугунги кунда ҳудуддаги дарахтларнинг соғломлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон фармонининг 2-банди Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги сабабли дарахтларнинг кесилиши бўйича бошқарма томонидан ижобий хулоса берилиши мумкин эмас.

Шунингдек, жисмоний шахс М.Мирходжаевга ажратилган 0,10 гектарли ер майдони ҳудудидаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилиб давлат инспекторлари назоратига олинганлигини маълум қиламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таъмирлаш_ишлари_якунланмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор туманининг Қатортол кўчасида "Veolia Energy Tashkent" компаниясининг Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан иссиқлик таъминоти қувурларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилаётган эди.

Бугунги кунда қувурлар янгиланиб, ишлар якунига етказилмоқда ва таъмир учун қазилган чуқурлар текисланиб, асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#АСФАЛЬТ

“Чилонзор” маҳалласининг ички кўчалари таъмирланиб, асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi