Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.14K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📸 Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган "Китобсевар миллат" шиори остида "Болалар китоб фестивали" фотолавҳаларда

✔️ Эслатиб ўтамиз, фестивал 3 июнгача давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

👩‍👧‍👧👨‍👧‍👧Бу йил ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманимизнинг барча маҳаллаларида ўзига хос тарзда нишонланмоқда.

🎊🎊🎊Жумладан, “Гавҳар” маҳалласида истиқомат қилувчи болажонлар учун бу йилги байрам унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.

👍👍👍Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, участка инспектори ҳамкорлигида маҳалла болалари учун тантанали ва қизиқарли дастурлар асосида байрам уюштирди.

🧒👦👩 Байрамда янграган болаларга мос куй ва қўшиқларга болажонлар мазза қилиб рақсга тушди. Турли қизиқарли мусобақалар ташкил этилди. “Маdagaskar Life” фирмасининг улкан ва шўх-шодон айиқполвонлари болалар қувончига янада қувонч қўшди. Байрамда маҳалладаги катта ёшли аҳоли, жумладан маҳалла раиси Шуҳрат Аҳмедов ҳам болалар билан бирга рақсга тушиб, болажонларнинг кўнглини хушнид қилди.

🧁🍩🍭🍬 Байрамда болажонларга турли ширинликлар ҳам улашилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Статистика

Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) таркиби қандай?

2023 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрида ЯҲМ таркибида саноат – 31,0 %, қурилиш – 8,9 % ва хизматлар соҳаси – 60,1 % ни ташкил этди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Rasul Kusherbayev
🌍 Болалар учун энг яхши совға

Болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан болаларга энг яхши совға нима эканлиги ҳақида кўп ўйладим. Ва тушунганим шу бўлдики, биз катталар ўз болалигимиз ўтган гўзал она табиатни сақлаб, буни болаларга қолдирсак бу энг катта совға экан!

Келинг, болаларга гўзал она табиатни соф ҳолида совға қилайлик!

👉 @r_kusherbayev
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

▫️мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

▫️туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

▫️ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;

▫️мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

📋 2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

🔘 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:

🔸маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;

🔸жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.

2024 йил 1 январдан:

▫️бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

▫️мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

#Bolalikni_qadrlagan_loyiha
#
#Baxtli_bolalik_loyihasi_Chilonzorda

👨‍👨‍👦‍👦#3-Katta Chilonzor mahallasi
#Yoshlar_yetakchisi tashabbusi bilan #Baxtli_bolalik loyihasi doirasida tadbir tashkil etildi.

🟢Tadbir davomida bolajonlar bilan qiziqarli viktorinalar, tanlov, madaniy ko’ngilochar dasturlar, shaxmat-shashka hamda stol tennisi musobaqalari tashkil etilib, g’olib va sovrindorlarga estalik sovg’alari taqdim etildi.

#Chilonzor_yoshlari!
#Har_doim_bizda_birinchi!

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Янгиликлар

⚡️1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1) QR-кодли “метрика”

2023 йил 1 июндан тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.

2) «Тўмарис издошлари» пайдо бўлади

2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

Қуйидагилар «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг асосий вазифалари бўлади:
• хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;
• хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;
• аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;
• ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш.

3) Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинларига имтиёзлар
2023 йил 1 июндан бошлаб:
• а) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;
• б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темирйўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
• в) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:
1. ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;
2. юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;
3. навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.

4) Қишлоқ хўжалиги соҳасида яна бир электрон тизим

2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар вазирликнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

5) Контрафакт маҳсулотдан ҳимояланишнинг яна бир усули ишга тушади

Президентнинг тегишли қарори билан тасдиқланган иловага мувофиқ (сифати бузилган озиқ-овқат маҳсулотини сотиш, яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш, сифатсиз ёки контрафакт дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархдан юқори устама қўйган ҳолда сотиш ва ҳ.к.) мурожаатлар «Soliq hamkor» ахборот тизими орқали қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

6) Айрим тартиб ва чекловлар бекор бўлади. Жумладан:
• тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби;
• чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Лутфий кўчасидаги автойўлларда айрим жойлар чўкиб, нотекис бўлиб қолгани ва ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдираётгани танқид қилинган эди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, ҳозирда кўрсатилган йўллардаги носозлик тегишли ташкилотлар томонидан бартараф этилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi