#Халқаро_болалар_куни_Чилонзорда
👩👧👧👨👧👧Бу йил ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманимизнинг барча маҳаллаларида ўзига хос тарзда нишонланмоқда.
🎊🎊🎊Жумладан, “Баҳористон” маҳалласида истиқомат қилувчи болажонлар учун бу йилги байрам унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.
👍👍👍Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, участка инспектори ҳамкорликда маҳалла болалари учун тантанали ва қизиқарли дастурлар асосида байрам уюштирди.
🧒👦👩 Байрамда янграган болаларга мос куй ва қўшиқларга болажонлар мазза қилиб рақсга тушди. Турли қизиқарли мусобақалар ташкил этилди.
🧁🍩🍭🍬 Байрамда болажонларга турли ширинликлар ҳам улашилди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 АОКА барча болажонларни кўнгилочар маданий дастурларга бой "Болалар китоб фестивали" байрам тадбирларига таклиф қилади!
📔 Жорий йил 1-3 июнь кунлари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Китобсевар миллат" шиори остида "Болалар китоб фестивали" бўлиб ўтади.
✔️ Ундан ўзбек ва хориж адабиётлари кўргазма-ярмаркалари, концерт дастурлари, кутубхоналарга экскурсиялар, турли танловлар ва акциялар, китоб тарғиботи ва мутолаага оид саҳна кўринишлари ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўрин олган.
🗣Тадбир ташкилотчилари:
⏺Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
⏺Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги;
⏺Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси
☎️ Фестивал ҳақида батафсил маълумот учун +998 (71) 244 35 35 рақамига боғланишингиз мумкин.
✏️ Тадбир тафсилотлари Агентлик ва ҳамкор ташкилотларнинг расмий саҳифалари орқали ёритилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Энергетика_тизими_коррупциясиз_соҳага_айлантирилади
Ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш режа қилинмоқда
Давлатимиз раҳбари Антикоррупция агентлигига Энергетика вазирлиги билан 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. ДХХ, ИИВ ва БП ҳузуридаги департамент электр ва бошқа тармоқларга ноқонуний уланишларга қарши курашади.
Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Энергетика вазирлиги билан биргаликда 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент администрациясига киритиш бўйича топшириқ берди. Бу давлат раҳбарининг 24 майдаги фармонида кўзда тутилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига «истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида» тизимнинг ҳар бир ходимининг масъулиятини ошириш топширилди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чора-тадбирларини кучайтириши белгиланди.
Департаментга қўшимча равишда Ўзэнергоинспекция билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳамда энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида ажратилган бюджет тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг, шунингдек, Ўзбекистон кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларининг мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш топширилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда фуқаролар 1 сентябрдан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатларни фото ва видеотасвирга олиб, Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юбориши мумкин. Агар қоидабузарлик тасдиқланса, бу ҳақда хабар берганларга пул мукофоти берилади.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятида «Энергоназорат» платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача (Қашқадарё вилоятида), тўлиқ версияси эса 2024 йил 1 октябргача жорий этилади.
Президент фармонида прокуратура органларининг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш соҳасидаги вазифалари ҳам кенгайтирилган. Улар қонунлар ижросини кузатиш, сўровлар ўтказиш, объектларни текшириш, статистик маълумотлар ва бошқа маълумотларни солиштириш орқали ўрганади ва прокурор мониторингини олиб боради. Президентнинг мазкур фармони муносабати билан прокуратура органларининг штатлари кўпайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси синов сифатида капитал қурилиш ва олий таълим йўналишларида бошланганди. У 2019 йил 1 августда ишга туширилган. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳани бошқа соҳаларда ҳам босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қуёшли_маҳалла_махсус_танлови_эълон_қилинди
Энг кўп қуёш панелини ўрнатган маҳаллага электромобиль ваъда қилинди
Энергетика вазирлиги Ҳукуматнинг 121-сон фармойиши асосида аҳоли ўртасида кичик қувватли қуёш фотоэлектр тизимларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда
Танлов жорий йил 1 июндан 1 сентябрга қадар республикадаги маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича танловда қатнашувчи номзодлар ўртасида ғолиблар аниқланиб, мукофотланади.
Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши лозим.
👉👉👉 Танловда иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ғолиблар қуйидаги мезонга кўра:
бош соврин – қуввати 300 кВтдан;
1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;
2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;
3-ўрин – қуввати 150 кВтдан кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан аниқланади.
👉👉👉 Танловда республика бўйича бош соврин – электромобиль.
14 ҳудуднинг ҳар бирида эса:
➡️ биринчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;
➡️ иккинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;
➡️ учинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ БҲМнинг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш.

Forwarded from O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали
📌 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни
❗️КАШАНДАЛИК УМРНИ 18 ЙИЛГА ҚИСҚАРТИРАДИ
🗓 Бу санадан кўзланган асл мақсад — миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, умрини узайтириш. Ўттиз беш йилдирки дунё бўйлаб 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни сифатида нишонлаб келинади. Аммо тарғиботу чақириқлар, даъвату тушунтиришлар, афсуски, етарли натижа бераётгани йўқ.
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг куни кеча эълон қилинган сўнгги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотлари истеъмоли йилига 8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хавотирли жиҳати, кўрсаткичлар йил сайин ошиб боряпти. Ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар орасида бу иллатга ружў қўяётганлар кўпайиши янада ташвишли ҳолат.
▶️ — Никотин организмдаги метаболик жараёнга ҳалақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкоголь ҳамда бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўяди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов. — Шу тарзда тамакига қарамлик шаклланади.
🩺 Олимларнинг қайд этишича, чекиш таъсири остида организмда 25 дан ортиқ касалликлар ривожланиши кучаяди. Хусусан, ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд.
🫀🧠 Юрак-ишемик хасталиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ҳамда спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келиши сўзимизнинг яна бир исботи. Негаки, ҳар бир кашанда бу иллат туфайли ўз ҳаётини 18 йилга қисқартириши тадқиқ этилган.
🚬 Боз устига, тамакининг заҳарли тутунидан умри завол топаётгарларнинг 12 фоизи бундай маҳсулотларни истеъмол қилмайдиган кишилар, яъни пассив чекувчилардир. Улар орасида, таассуфки, болалар ҳам бор.
💰 Қолаверса, бу иллатнинг дунё иқтисодиётига етказаётган зиёни ҳам катта. ЖССТнинг охирги баёнотида мазкур муаммо ҳам рақамлар билан асослаб берилган.
🌏 Масалан, ҳозир 120 дан ортиқ давлат тасарруфидаги 3 миллион гектардан зиёд майдонда тамаки етиштириляпти. Ўз навбатида, сайёрамиз бўйича 300 миллиондан кўпроқ одам озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига ечим излаш билан овора.
📋 Шундай шароитда Президентимиз томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланиши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди.
🚫 Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки ҳамда никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
❌ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилишга йўл қўйилмайди.
📛 Савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш ман этилади.
‼️ Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддиларига бириктирилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари, Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи А.Абдуқодиров ҳам ўзига бириктирилган туманимиздаги 22-сонли меҳрибонлик уйида яшовчи ёшлар билан учрашди.
Мулоқотлар жараёнида ёшларнинг муаммолари бирма-бир ўрганилди. Ёшларнинг ҳар бири билан самимий суҳбат қилиниб уларнинг таклифлари ҳам тингланди.
Ёшларнинг аксарият муаммолари учрашув жараёнида бартараф этилди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.
Учрашув якунида ёшларга китоблар ва эдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

Video
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
“Бешқўрғон” маҳалласи туманимиздаги йирик маҳаллалардан бири бўлиб, ҳозирда бу масканда 1 минг 151 та хонадонларда 7 минг 727 нафар аҳоли яшайди.
Айни маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Жамолиддин Жўраевни бугунги кунда барча маҳалладошлари яхши танийди ва ҳурмат қилади.
Айтиш жоизки, шу пайтгача, маҳаллада хатлов асосида аниқланган 576 нафар ишсизлардан 241 нафари норасмий иш билан шуғулланиб келаётгани учун давлатимиз раҳбарининг 4742-сонли қарори асасида ўзини ўзи банд қилиши расмийлаштирилди. 29 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, ҳозирда ўз иш фаолиятини олиб бормоқда, шулардан 16 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.
41 нафар фуқаро кредит олиш ҳисобига тадбиркорлик ташкил қилиш истагини билдирди. Шундан 39 тасига имтиёзли кредит ажратиш учун тавсия берилди ва ҳозирги кунда яна 2 та кредит ажратиш жараёни кетаяпти. Натижада 68 та янги иш ўринлари яратилди.
32 нафар ишсиз хотин-қизларнинг кооперация асосида бандлиги таъминланди. 18 нафар ягона ижтимоий реестрда рўйхатда турадиган фуқароларнинг бандлиги таъминлаб, реестрдан чиқаришга ёрдамлашилди.
2022-2023 йиллар давомида 98 та янги микро-лойиҳалар ишга туширилди бунинг натижасида 265 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, бевосита ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 87 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта тикланди. Маҳалла ҳудудида жойлашган саноат ҳудудида фаолият кўрсатаётган 29 та йирик корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, шунингдек, экспорт салоҳиятига таъсир кўрсатадиган муаммо ва таклифлар тегишли давлат идоралари хамкорлигида бартараф этилди.
Инвестиция лойиҳалари доирасида 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қиймати 380 млрд.сўмлик 8 та лойиҳалар якуний босқичга келиб, мазкур лойихалар ҳисобига ҳам 420 та янги ишчи ўрни яратилиши кутилмокда.Бунинг натижасида мазкур корхоналарнинг жами экспортдаги улуши 1,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож жами 25 нафар шундан, 4 нафарига тиббий жарроҳлик амалиётини ўтказишда, 2 нафар фуқаронинг таъмирталаб бўлган ҳонадонини тўлиқ таъмирлашда, 19 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратишда кўмаклашилди.
👉👉👉Лавҳамиз “Бешқўрғон” маҳалла ҳоким ёрдамчиси Жамолиддин Жўраев томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида

#Бугун_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
🎊🎊🎊Туман ҳокимлиги табриги
📣📣📣 Қадрли ва азиз чилонзорлик болажонлар!🎊🎊🎊
☝️☝️☝️Сизлар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз суруридирсиз. Сизлар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз.
🎊🎊🎊Сизларни бугунги байрам билан қутлаймиз, Она Ватанимиз бағрида тинч ва осойишта осмон остида қувноқ болаликнинг бахтли ва унитилмас лаҳзаларини ўтказиб, келажакда элу-юртимизга холис хизмат қиладиган, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиб, мамлакатимиз довруғини дунёга достон қиладиган авлодлар бўлиб етишингизга тилакдошмиз.
🎊🎊🎊Азиз болажонлар!
👉👉👉Сизларнинг қувноқ кулгуларингиз оламни тутсин! Беғубор қалбингиз меҳр ва муҳаббатга тўлсин! 👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
👉👉👉Туманимизнинг барча маҳаллалари болажонлари учун бир-биридан қизиқарли ва завқли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
👉👉👉 Лавҳамизда “Шарқ” маҳалласида ўтказилган байрам тадбирлари