Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Таъмирлаш_ишлари_давом_этмоқда

"Veolia Energy Tashkent" компаниясининг Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан Қатортол кўчасида иссиқлик таъминотида қувурларни алмаштириш ишлари амалга ошириш ишлари қизғин давом этказилмоқда.

Ҳозирги кунда қувурлар деярли 50 фоизидан кўпроқ қисми янгиларига алмаштириб бўлинган. Иссиқликни бир меъёрда аҳолига етказиб бериш учун янги қувурлар устидан иссиқлик қопламалари қопланмоқда. Иш жараёни 24 соат давом этяпти.

Қувурларни алмаштиришдан ташқари зулфинлар ва тегишли ускуналар ҳам алмаштирилмоқда. Аҳоли иссиқлик таъминотидан узиб қўйилмаган, аксинча таъмирлаш жараёнида ҳам аҳоли иссиқлик таъминотидан фойдаланиб келмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президентнинг_янги_фармони

«Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона портал орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш босқичлари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилади.

2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та «Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари «edo.ijro.uz» тизимига ўтказилади.

2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар «edo.ijro.uz» тизимига тўлиқ ўтказилади.

2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқубнинг музокаралари Ўзбекистон ва Сингапурнинг кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қатъий интилишини тасдиқлади

Переговоры Президентов Шавката Мирзиёева и Халимы Якуб подтвердили приверженность Узбекистана и Сингапура дальнейшему расширению и укреплению многоплановых отношений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Миннатдорлик_изҳори

Чилонзор туман "Мевазор" маҳалласида истиқомат қилувчи Н. Раҳимова фарзандининг кўриш аъзоларида нуқсони борлиги, лекин жарроҳлик амалиётига, қизчасини даволатишга маблағи етишмаётганидан қийналиб юрганди.

Хотин-қизлар фаолининг ўрганишлари натижасида Н.Раҳимова “Аёллар дафтари”га киритилди ва унга фарзандининг кўзларини жарроҳлик амалиёти орқали даволашга кетадиган маблағ ажратилди.

Н. Раҳимова 4 ёшли фарзанди Сабрияга бу ёруғ оламни кўришга кўмак берганлиги учун, аввало, ҳеч бир аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмай, ҳар томонлама кўмак ва эътибор қаратишни йўлга қўяётган давлатимиз раҳбарига, қолаверса, барча ижрочи масъул раҳбарларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Transportda manzil bo‘ylab xavfsiz harakatlanishning imkoni bormi?

Ayni kunlarda avtotransportda tez, xavfsiz va kamxarj harkatlanishning yangi platformasini ishlab chiqish ustida ish olib borilmoqda.

Ijtimoiy so‘rovda qatnashish orqali bu jarayonga o‘z hissangizni qo‘shing.

So‘rovga o‘tish uchun havola

Можно ли безопасно доехать до места назначения на транспорте?

В настоящее время ведутся работы по разработке новой платформы для быстрой, безопасной и экономичной перевозки пассажиров.

Внесите свой вклад в этот процесс, приняв участие в опросе.

Ссылка для перехода к опросу

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Қаерда қонун ҳукмрон бўлса,

👉👉👉 шу ерда адолат бўлади.

Амир Темур

БОШЛАНГАН ҲАФТАНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Янги_Ўзбекистон_ижтимоий_давлат_тамойили

Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

Ўзбекистон Президенти таъбири билан айтганда:

➡️ ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади;

➡️ шунингдек, ижтимоий давлат шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади;

➡️ ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир;

➡️ яшаш учун зарур ресурслар – ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш ҳам ижтимоий давлатда муҳим аҳамият касб этади;

➡️ энг муҳими, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва одил фуқаролик жамиятини қуриш йўлида илдам одимламоқда. Шу долзарб омилни ҳисобга олган ҳолда, “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойили ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўз аксини топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Davlatimiz rahbari tomonidan mahallaning nufuzini oshirish yo‘lida tizimli ishlar qilinmoqda. Bugungi kunda aholining bandligini ta'minlash, kredit olishiga yordamlashish singari qator masalalarning aksariyati fuqarolar yig‘inlarining o‘zida hal etilmoqda.

🏘 Mahallalarning infratuzilmasi yaxshilanishi qatori, idoralari ham zamonaviy shart-sharoitlarga ega bo‘lmoqda.

Chilonzor tumanidagi «Diyor» mahallasi uchun yangi bino qurib, barcha zarur jihozlar bilan ta'minlandi.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сўнгги_қўнғироқ_тадбирлари_Чилонзорда
Куни кеча ёшларимиз томонидан ўзгача ҳаяжон билан ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирларида барча идоралар вакиллари фаол иштирок этди.

Жумладан, Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирга Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов келди.

Тадбирда вазир ўринбосари ёшларни байрам билан қутлади, фаолиятида илғор бўлган устозларга ва ходимларга, аъло баҳоларга ўқиб, ютуқларга эришган ўқувчиларга ташаккурномалар ва совғалар топширди.

Битирувчи ёшларимиз учун Сўнгги қўнғироқ тадбирлари завқли ва унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi