Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ВА БУНГА КИМЛАРНИНГ ДАРОМАДИНИ КИРИТИШ МУМКИН?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182 (https://lex.uz/uz/docs/4774086#6076439)-сон қарори билан тасдиқланган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ"га асосан Фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун ариза берувчи ва/ёки оиланинг даромади:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМ (980 000 сўм) (https://lex.uz/ru/docs/4774086)нинг 2,7 баравари (2 646 000 сўм) дан кам бўлмаслиги ва 8,0 баравари (7 840 000 сўм)га тенг ёки кам бўлиши керак;

👉 Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМ нинг 2,7 баравари (https://lex.uz/ru/docs/4774086) (2 646 000 сўм)дан кам бўлмаслиги ва 9,2 баравари (9 016 000 сўм)га тенг ёки кам бўлиши зарур.

Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро
#ПҚ_50

Хабар берганимиздек, туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчаларда ҳам асфальтлаш ишлари якунига етказилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сессия

📣📣📣Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг етмиш тўққизинчи
сессияси 2023 йил 24-май куни соат 15 00 да
бўлиб ўтади.

Сессияси кун тартибида:

Чилонзор тумани маҳаллий буджетининг 2023-йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш, яшаш шароитлари яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида;

Чилонзор туманида “Aёллар дафтари”нинг 4-босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Чилонзор туманида 2023 йилнинг 4 ойи давомида “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси томонидан ажримларнинг олдини олиш ва бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

Чилонзор туманида “Чилонзор” ва “Бешқўрғон” МФЙларида
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш тўғрисида;

Чилонзор туманида давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббий_кўрик

Туманимиздаги 36-сонли оилавий поликлиника тиббий бригада ходимлари томонидан аҳолининг хонадонларида тиббий кўрик ва универсал прогрессив патронаж ўтказилмоқда.

Кўриклар жараёнида шифокорлар томонидан поликлиника ҳудудида жойлашган мактаб ўқувчилари ва аҳолига жисмоний фаол бўлиш, спорт билан шуғулланишнинг саломатликни сақлашдаги аҳамияти ҳақида тушунтирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари туманнинг “2-Чарх Камолон”, “Новза” маҳаллаларидаги ободонлаштириш ишлари, Чорбоғ кўчасидаги таъмирлаш жараёнлари ҳамда кичик саноат зонасидаги корхоналар фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш, тадбиркорлар фаолиятида дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг ҳам таклифлари инобатга олиниб, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

👉👉👉Жараёнлар лавҳамизда