Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил негосударственное образовательное учреждение в Шайхантахурском районе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Shayxontohur #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда

Чилонзор тумани сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ва сектор ҳудудида яшовчи муаммоли ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Ҳар бир сектор раҳбари 100 нафардан кўпроқ ёшларнинг муаммоларини бирма-бир индувидиал тарзда ўрганди, ёшларнинг ҳар бири билан самимий мулоқот қилиниб уларнинг таклифлари ҳам тингланди. Ёшларнинг аксарият муаммолари учрашувлар жараёнида бартараф этилди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ўрганилиб, уларни аималга ошириш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

👉👉👉Лавҳамизда сектор раҳбарларининг ёшлар билан мулоқотлари
#Сайёр_қабул
#Аёллар_дафтари

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида 2-сектор худудидаги “Катта Қозиробод” МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ, туман Адлия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман Миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бўлими ҳамда туман Уй-жой бўлими масъул ходимларининг иштироки таъминланиб, 48 нафар хотин-қизлардан 29 нафарининг муаммолари ҳал этилди ҳамда 19 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис қилиб ўтади.

Альберт Эйнштейн

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган 700 метрлик карвон ҳайкали фотосурати)

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

▫️телефондан фойдаланиш;
▫️китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
▫️видеоматериалларни томоша қилиш;
▫️аудиоматериалларни эшитиш;
▫️эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❗️Шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш:

🔹БҲМнинг учдан бир қисми (110 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларга оид энг муҳим 5 та кафолат

1️⃣ Фуқаролар давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.

2️⃣ Ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

3️⃣ Сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли.

4️⃣ Фуқаролар Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

5️⃣ Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Саломатлик_учун_5000_қадам
#Юриш_марафони_Чилонзорда

Чилонзор туманида худудидаги “Бунёдкор” спорт мажмуаси олд майдонида туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Халқаро оила кунига бағишлаб “Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

Байрамона тарзда ташкил этилган мазкур марофонда туманнинг барча маҳалла хотин-қизлар фаоллари, туман Тиббиёт бирлашмасининг барча ишчи ходимлари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлардан жами 300 дан ортиқ аёллар ва қизлар иштирок этди. Марафонда аёлларимиз тоза ҳавода юриш билан бирга турли гимнастика машқларини бажардилар ва шўх куй ва қўшиқлар садоси остида рақсга тушиб мароқли ҳордиқ чиқардилар.

Юриш марофонлари ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилиб борилади. Албатта, барча тумандошларимизни кейинги марафонларда кутиб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Махаллабай_тизим
#Гавҳар_махалласи
#4_сектор_ҳудуди

Туманимизнинг “”Гавҳар” маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жумладан, Бахтлик ҳамда Дилхуш кўчасидаги уйлар олдидаги кўча ёриткич чироқларини боғловчи кабеллар бир неча йиллар давомида яроқсиз ҳолга келиб қолганидан аҳоли тегишли ташкилотларга мурожаат қилган эди. Тошшаҳарнур бошқармаси ходимлари томонидан айни муаммо бартараф этилиб, кабеллар янгиланди.

👉👉👉 Маҳалла аҳли муаммоларини бартараф этиб, кўчаларнинг ёп-ёруғ бўлишини таъминлаган барча масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi