Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.79K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Дилафрўз Икромова – Мактабгача таълим вазири матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси:

[ ...боғчаларга йўлланма берилиши карантин тугагандан сўнг навбати билан давом этади... ]


☑️ 2020 йил 16 март кунидан бошлаб коронавирус инфекциясининг профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирлари якунига етгунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш ва берилиши тўхтатилган. Мурожаатчиларнинг навбати карантин даврида ўзгаришсиз қолади ва карантин тугагандан сўнг, навбати билан давом этади. Карантин тугагандан сўнг, агар болангиз Ўзбекистонда бўлиб, ўзингиз чет элда бўлсангиз, болангизни МТТларга берилган йўлланма асосида яқин қариндошларингиз олиб бориши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Қайси соҳалар фаолиятига рухсат берилмоқда?
Ушбу савол бугун кўпчиликни қизиқтирмоқда. Шу боис, бу борада батафсил маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қуйидаги йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.
• Хусусан, қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);
• йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);
• ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
• уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
• тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига (кассалари);
• автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
• автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;
• кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
• нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;
• тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.
Қайд этиш лозимки, Коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони минг нафардан камайди

Айни соатларгача Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, жами 25 бемор буткул соғайди.

Тузалганларнинг энг ёши улуғи 72 ёшда бўлса, энг кичиги 20 ёшда.

❗️Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 934 нафарга етди.

Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони эса 997 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍎🍐🍋Чилонзор тумани маҳаллаларида кўчма ярмаркалар давом этмоқда. 🥦🍅🥬
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туман ҳокимлиги ва туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳозирги мураккаб даврда ҳамжиҳатликда тумандаги эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. “Тирсакобод” маҳалласи аҳолиси ҳам бугун уларга кўрсатилаётган саховат ва кўмакдан мамнун бўлди.

Лавҳамиз айни шундай жараёнлар ҳақида

***

В период карантина хокимият Чиланзарского района совместно с предпринимателями района оказывают помощь и поддержку пожилым людям и нуждающимся семьям. Сегодня жители махалли «Тирсакобод» получили необходимую помощь.

Подробнее в нашем ролике.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига етиб келиб, вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди.
Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди.
Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Бухарскую область, ознакомился с ситуацией в Каракульском и Алатском районах, совершив облет на вертолете.
В райцентре Алата состоялась встреча с местными жителями и активом.
Даны поручения по ремонту жилья и и объектов инфраструктуры, оказанию всемерной помощи населению. Определены оперативные меры по сельскому хозяйству, отраслям экономики, общественной безопасности.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tabiiyofat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
Бухоро халқаро аэропортида табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳоли, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Бухарскую область посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда.
Прочитана молитва с просьбой ко Всевышнему о ниспослании мира и спокойствия нашему народу, защите страны от различных невзгод.
В Бухарском международном аэропорту министерствам и ведомствам даны поручения по устранению последствий стихийного бедствия, поддержке населения, фермеров и предпринимателей.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tabiiyofat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 Ҳурматли Чилонзор тумани аҳолиси!

Чилонзор тумани сектор раҳбарлари томонидан карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда. Унда аҳоли кундалик зарур бўлган озиқ- овқат маҳсулотларини, хўжалик буюмлари ва кийим кечаклар ҳам харид қилиши мумкин.
Ярмаркаларнинг барчаси кундузги соат 10:00дан 17:00га қадар қилиб белгиланган.

Эртага:
“Шараф” маҳалласи идораси ёнида
“Шарқ” маҳалласи идораси ёнида
“2-Катта Чилонзор “ маҳалласидаги Баркамол авлод маркази ёнида
“Халқлар дўстлиги“ маҳалла идораси ёнида
“Яккабоғ” маҳалласи идораси ёнида
арзонлаштирилган кўчма савдо расталари ташкил этилади.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан ярмаркага харид учун чиққанингизда карантин қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз!

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Бухарскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tabiiyofat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter