Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.7K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Ўз вужудингга тафаккур айлагил,

👉👉👉Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

Алишер Навоий

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.

Скоро с участием Президента Шавката Мирзиёева начнется встреча с главами палат Олий Мажлиса, политических партий, органов судебной и исполнительной власти, а также представителей общественности, посвященная итогам референдума.

Facebook|Instagram|Twitter
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

“Катта Дўмбиробод” маҳалласидаги ёдгорлик таъмирланди

Эртага мамлакатимиз бўйлаб Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Айни байрамни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш, ёши улуғ нуронийларимиз, айниқса, юртимиз тинчлигини сақлаб қолиш йўлида душманлар билан жангга киришган ва фронт ортида меҳнат қилаган уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган отахон ва онахонларимизни байрам билан қутлаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, байрамни аҳолимиз муносиб равишда ўтказишлари учун туман ҳудудидаги қабристонлар тозаланиб ободонлаштирилди. Бундан ташқари “Катта Дўмбиробод” маҳалласида жойлашган ёдгорлик монументи ҳам таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди.

👉👉👉Туманимизда байрамни муносиб тарзда нишонлаш юзасидан турли тадбирлар давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.

“Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди.

Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз бундан олти йил олдин бошлаган ислоҳотларимизга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди", - деди давлатимиз раҳбари.

Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Меҳнат муносабатларига оид халқаро Женева Конвенцияси ратификация қилинди

📝 Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–840, 06.05.2023 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенцияси (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

💦 Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан 2023-2024 йилги куз-қишга тайёргарлик дастури асосида туманимиздаги “Бешёғоч” маҳалласи Фурқат берк кўчасидаги эскирган сув қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
"Буларнинг барчаси – миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳар бир юртдошимиз “қилса бўлар экан-ку”, деб ўз рўзғори, оиласи мисолида юртимизда юз бераётган катта ўзгаришларни яққол сезаётганидан далолат эмасми?

Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар.

Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз!”, - деди давлатимиз раҳбари.

Албатта, халқимизнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчамизга катта масъулият юклаши, эл-юртимизни рози қилиш учун бизни янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши таъкидланди.

"Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот қилиб, унинг фикрини олиб, Асосий қонунимизни такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшган Конституциявий комиссия аъзоларига, барча депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар вакилларига, қонун лойиҳасини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқишда фаол иштирок этган олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларга, референдум жараёнларини ҳаққоний ёритиб, ўзининг холис фикрларини билдирган барча оммавий ахборот воситалари ходимларига, халқаро кузатувчиларга алоҳида ташаккурлар айтди.

Президентимиз кўпни кўрган, ҳаёт маъносини, тинчлик ва инсон қадрини чуқур англайдиган эл-юртимиз демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатини яна бир бор амалда тасдиқлаганини таъкидлади.

"Қадим тарихимиздан келиб чиққан ҳолда, ота-боболаримизга хос эзгу қадриятларни рўёбга чиқариш, яъни инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одамларимиз билан бамаслаҳат иш кўриш – биз учун чинакам демократия намунасидир.

Халқимизда “Бирдамлик бор жойда илдамлик бор”, деган доно нақл бежиз айтилмаган.

Чиндан ҳам, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлган юртда албатта қут-барака, тараққиёт бўлади.

Такрор ва такрор айтаман: бизнинг энг катта бойлигимиз – Ўзбекистонни ўзи учун ягона Ватан деб биладиган кўп миллатли буюк халқимиздир.

Жонажон юртимизда қарор топган миллатлараро дўстлик ва аҳилликни – мана шундай бебаҳо хазинамизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг олий бурчимиз эканини ҳар доим ёдда тутишимиз лозим” – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

Туманимизнинг Қатортол кўчасидаги иссиқлик қуввати қувурлари янгиланмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi