Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Коммуникация_тармоқлари_таъмирланмоқда

Олдин хабар берганимиздек, туманимизда мавжуд кўпқаватли уйларнинг 300 тасининг ертўлаларидаги коммуникация тармоқлари таъмирланиши режалаштирилган эди ва бугунги кунда айни ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, айни кунларда 109 та кўпқаватли уйларнинг ертўлаларида коммуникация тармоқлари қувурларини янгилаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, “Шуҳрат” маҳалласидаги 56- ва 57-сонли кўпқаватли уйларининг ертўла қисмида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Йўллар_таъмирланмоқда

Аҳоли ва маҳалла фаолларининг мурожаатлари асосида йўлларнинг техник ҳолатидан келиб чиқиб туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги жамоат транспорти қатнайдиган йўлларни жорий таъмирлаш бўйича тузилган манзилли рўйхат асосида тумандаги 15 та кўчанинг 31 минг 500 квадрат метр қисмини жорий таъмирлаш белгилаб олинган эди. Ҳозирда рўйхатдаги 8 та кўчаларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, айни кунгача:
🔷Байналминал кўчасининг 3 минг 500 квадрат метр қисми;
🔷Заргарлик кўчасининг 1 минг 397 квадрат метр қисми;
🔷Қовунчи кўчасининг 1 минг 300 квадрат метр қисми;
🔷Меҳр кўчасининг 1 минг 150 квадрат метр қисми;
🔷Қатортол кўчасининг 685 квадрат метр қисми;
🔷Катта Қани кўчасининг 517 квадрат метр қисми;
🔷Новза кўчасининг 400 квадрат метр қисми;
🔷Ал Хоразмий кўчасининг 385 квадрат метр қисми жорий таъмирланиб, йўллар соз ҳолатга келтирилди.

👉👉👉Лавҳа ва фотоларда жараёнлар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Пул эзгуликни туғдирмайди, аксинча, эзгулик туфайли одамлар шахсий ҳаётда ҳам, жамиятда ҳам пул ва бошқа бойликларга эга бўладилар.

СУҚРОТ


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Дўмбиробод масжидининг фотосурати)
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Аҳоли_розилиги_йўлида

Чилонзор туманида яшовчи 19 нафар тумандошимизнинг бугун қувончи чексиз. Улар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг 6-моддасига кўра Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди ва уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат учун талаб қилинадиган тўловлар ҳам тўлаб берилган ҳолда ID карталар топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур ҳуқуқий меъёрга кўра, “1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга кирганига қадар фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.”- деб қайд этилган.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда худди шу тоифадаги 19 нафар тумандошларимизга Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ID карталар туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тантанали равишда гуллар ва эсталик совғалари билан бирга топширилди.

Тадбир жараёнида туманимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш юзасидан бириктирилган ташкилотлардан бири –Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да турган кам таъминланган оилалар вакилларидан 8 нафарига жарроҳлик амалиётлари орқали саломатликларини тиклашлари учун маблағлар ўтказиб берилганини тасдиқловчи сертификатлар ҳам топширилди.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган ва саломатлигини тиклаш учун кўмак олаётган тумандошларимиз, аввало, инсонпарварлик ғояси асосида ижтимоий сиёсатни олиб бораётган давлатимиз раҳбарига ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, сидқидилдан ижро этаётган ижро органлари масъулларига ва мутасаддиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар